Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ёшлик элексирлари

12.02.2017
66 марта ўқилди
Ёшлик элексирлари

Турли халқлар томонидан ёзиб қолдирилган эртакларда мўжизавий ёшартирувчи ичимликлар ҳақида ҳикоя қилинади. Бу ичимликлар инсонларга ёшлик ва соғлиқни қайтариб бериш хусусиятига эга эканлиги билан барчани ҳайратга солади.

Эртаклар ҳам аслида ҳаётдаги реал воқеаларга асосланади. Биз сизларга маълумот бермоқчи бўлган ичимликларимиз нафақат ажойиб мазаси, балки қариш жараёнини секинлаштириш хусусиятига эгалиги билан ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Кофе – саратонга қарши восита

Кофе – сайёрамиздаги миллионлаб инсонлар ушбу ичимликни севиб истеъмол қилишади.

Кофенинг саратонга қарши восита эканлигидан хабарингиз борми? Тадқиқотларга қараганда 1 финжон қаҳва саратон хавфининг юзага келишини 10 фоизга камайтиради. Олимларнинг фикрига кўра бу кофеиннинг антиканцероген таркиби билан алоқадор.

Кўк чой қаришингизга йўл қўймайди

Бу ичимлик юрак қон-томир касалликлари хавфини камайтиради. Унинг таркибидаги фтор эса тишларни мустаҳкамлаб, уларни кариесдан асрайди. Яқинда ўтказилган тадқиқотларга қараганда, кўк чой қариш ҳужайраларини ривожланишига йўл қўймайди. Унинг таркибида учрайдиган кучли антиоксидантлар руҳий зўриқишни олдини олади.

Юракни бақувват қилиш учун какао ичинг

Какао қон-томирларда қон айланишини яхшилаш, гипертония (қон босимининг кўтарилиши) хавфини бартараф этишда, атеросклероз, қандли диабет, буйрак билан боғлиқ муаамолар ва хотиранинг пасайишида самарали ёрдам кўрсатади. Ичимлик таркибидаги флавоноидлар антиканцероген таъсирга эга. Яна унинг таркибида рекорд даражада изофлавонлар учрайди. Бу модда терридаги коллаген (оқсил, терининг таранглиги ва жозибадорлиги сабабчиси) моддасининг ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.

Қизил грейпфрутлар терини силлиқлайди

Табиий бўёқда ликопинлар жуда кўп миқдорда учрайди. Мевалар таркибидаги қизил бўёқда эса улар шиддат билан ишлайди. Ликопин энг кучли антиоксидант ҳисобланади. У терининг қариш жараёнини секинлаштиради, қуёш нуридан табиий равишда ҳимоялайди. Терининг жозибадорлигини таъминлайди.

Сабзи шарбати – хотирани мустаҳкамлаш учун самарали восита

Сабзи шарбати аллергияга, яллиғланишга, хавфли ўсмаларга қарши восита саналади. Унинг таркибидаги лютеолин моддаси организмнинг қариш жараёни билан боғлиқ муаммоларида ва Альцгеймер касаллигини даволашда, паришонхотирликда  жуда самарали воситадир.

Апельсин қариликда кўз ўткирлигини сақлашда самарали восита 

Шарбат таркибида жуда кўп миқдорда лютеинлар мавжуд. Улар кўз ўткирлиги физиологиясида муҳим аҳамият эга. Лютеин кўз ўткирлигини яхшилайди. Кўз тўр пардасини бузилишдан  ҳимоялайди ва кўз ўткирлигини сақлаб қолади. лютеин етишмаслиги тўр парда қатламининг бузилишига сабаб бўлади. Бугунги кунда 60 ёшдан юқори инсонларда кузатиладиган кўзи ожизлик ҳолатлари айнан ушбу модданинг етишмаслиги билан боғлиқдир.

Лавлаги шарбати хотирани мустаҳкамлайди

Азот кислотаси ва антиоксидантларга бой лавлаги шарбати ҳақиқий ёшлик элексири саналади. Гипертоник касалликларини олдини олишда, бош мия фоалиятини фаоллаштиришда ушбу шарбат ўзига хос ўринга эга.

Кунига 8 стакан сув ичинг!

Терингиз жозибадор ва силлиқ бўлиши учун сизга сув яқиндан ёрдам бера олади. Ўз вазнингиз, жисмоний фаоллигингиз ва йил фаслини инобатга олган ҳолда сув истеъмол қилинг. Аммо кун давомида 8 стакандан кам бўлмаган миқдорда уни истеъмол қилинг. Етарли даражада бўлган суюқлик тери саломатлигини етарли даражада юмшоқ, силлиқ ва жозибадор бўлишини таъминлайди. Шу билан бир қаторда организмнинг электролит балансини назорат қилади бу эса мия фаолиятининг тўғри ишлашида самаралидир.  

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.20241123