Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

"Ёшлик баҳори" – истеъдодлар кўриги

15.04.2017
41 марта ўқилди
"Ёшлик баҳори" – истеъдодлар кўриги

Ўзбекистон давлат консерваториясида "Ёшлик баҳори" ёш опера ижрочиларининг кўрик-фестивали бошланди. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил қилган мазкур ижодий лойиҳада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган ёш опера ижрочилари иштирок этмоқда.

Ёш истеъдодларни аниқлаш, уларни янгидан-янги ижодий парвозлар сари руҳлантириш, санъатга меҳр қўйган йигит-қизлар учун барча шароит ва имкониятларни яратиш давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда алоҳида ўрин эгаллайди.

Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган мазкур кўрик-фестиваль опера санъатига қизиққан ёшлар учун чинакам ижод ва изланиш мактабига айланди.

– Кўрик-фестиваль иқтидорли ёшларни аниқлаш, улардаги ижодий интилишларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали ёшларнинг бадиий диди ва маънавиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди ҳакамлар ҳайъати раиси, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмонов.  – Айни пайтда мазкур ижодий лойиҳа мамлакатимиз ёшларининг санъатга бўлган меҳрини, қизиқиши ва ижодий фаоллигини ошириш, истеъдодини рағбатлантиришдек эзгу мақсадларни кўзлаган. 

Кўрик-фестивалда 18-32 ёшли 90 нафар опера ижрочиси қатнашмоқда. Иштирокчининг ижро дастури, жўравоз билан биргаликда ишлаш маҳорати, мусиқий асар моҳиятини тингловчига етказа олишига асосий эътибор қаратилади. Қатнашчилар мамлакатимиз ва жаҳон композиторлари операларидан ариялар ёки камер вокал асарларидан намуналар ижро этиши талаб этилмоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244