Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЁШЛАР КАМОЛОТИДА – СПОРТ

01.12.2014
43 марта ўқилди
ЁШЛАР КАМОЛОТИДА – СПОРТ

Куни кеча “Олимпия шон-шуҳрати” музейида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Ёшлар камолотида жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни ҳамда уни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида вазирлик марказий аппаратининг тегишли бошқарма бошлиқлари, Спорт федерациялари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, юксак натижага эришган бир қатор спортчилар иштирок этди.

Мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида фарзандларимизни спортга жалб этиш, уларда спортга бўлган қизиқишни орттириш, шу орқали мустаҳкам иродали, қатъиятли ва жасур йигит-қизлар сифатида улғайишига замин яратиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Республика ва халқаро майдонларда иштирок этаётган ўғил-қизлар сафи тобора кенгайиб, улар томонидан қўлга киритилаётган совринлар миқдори, айниқса, сўнгги йилларда сезиларли даражада кўпайиши ҳам ана шу эътиборнинг натижасидир. Шунингдек, анжуманда эътироф этиб ўтилдики, биргина жорий йилнинг тўққиз ойи давомида Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ўтказилган 177 та халқаро мусобақада ҳамда 44 та ўқув-машғулотлари йиғинида жами 1 минг 598 нафар спортчи иштирок этиб, 186 та олтин, 200 та кумуш, 239 та бронза, жами 625 та медални қўлга киритган.

Соҳа ходимлари томонидан йиғилиш иштирокчиларига “Соғлом бола йили”да Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва оммавийлаштириш борасида қилинаётган ишлар, эришилган ютуқлар ва соҳада кўзга ташланаётган камчиликлар хусусида сўз юритилди.

Теглар:#2014/48

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИСпорт

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА СПОРТ СОҲАСИДА ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги йўналишлар бўйича ҳам абитурентлар қабул қилиниши масаласида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқи

29.06.2021197
Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатиСпорт

Бодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати

Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор

05.10.2021165
АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ва ЁШЛАР ЎРТАСИДА УНИНГ ИСТЕЪМОЛИНИ ЧЕКЛАШИқтисод

АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ва ЁШЛАР ЎРТАСИДА УНИНГ ИСТЕЪМОЛИНИ ЧЕКЛАШ

Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжумани ёшлар ўртасида алкоголизм ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини камайтириш, алкоголь маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш ва и

28.09.2021362