Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ёшлар иш билан таъминланди

29.07.2017
63 марта ўқилди
Ёшлар иш билан таъминланди

Нукусда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркаси “Ёшлар – келажак бунёдкори” деб номланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, Ички ишлар ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ярмаркада 36 корхона ва ташкилот 167 бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Ярмаркага асосан маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, муддатли ҳарбий хизматдан бўшаган ва сафарбарлик резервида хизмат қилган йигитлар таклиф этилди.

– Бугун "Нукус текстиль” масъулияти чекланган жамиятига ип йигирувчи оператор вазифасига ишга йўлланма олдим, – дейди Раъно Ўтепбергенова. – Биз, ёшларнинг ўз мутахассислигимиз бўйича ишга жойлашишимизда мана шундай тадбирларнинг ўрни катта. Тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдираман.

Ярмаркада 30 дан зиёд ёш иш билан таъминланди. Ўз тадбиркорлигини бошлашга аҳд қилган ёшларнинг банклардан имтиёзли кредит олишига кўмаклашилди.

Аминбой Ортиқбоев,

ЎзА

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681