Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ёшлар ҳафталиги якунланди

02.12.2015
40 марта ўқилди
Ёшлар ҳафталиги якунланди

Пойтахтимизда “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остида ўтказилган Ёшлар ҳафталиги якунланди.

Президентимиз Ислом ­Каримов раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш, уларни мамлакатимиз тараққиётини таъминлаш йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, “Истеъдод” жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган Ёшлар ҳафталиги бу борада йирик лойиҳалардан бири бўлди. Ҳафталик доирасида санъат ва маданият намояндалари, илм-фан арбоблари, кино ва мода йўналишида ижод қилаётган хорижий экспертлар иштирокида етти йўналишда ўндан ортиқ тадбир ўтказилди.

Турли кўргазма ва фестиваллар, интерфаол маҳорат дарсларида ёшлар ўзларининг кино, мода ва дизайн, театр, туризм, экология каби соҳаларни янада ривож­лантиришга доир билим ва салоҳиятини намоён қилди. “Қувноқлар ва зукколар”, “Тафаккур синовлари” кўрик-танловлари иштирокчиларни қизғин баҳс-мунозараларга чорлади. “XXI аср – интеллектуал авлод асри” шиори остидаги илмий-амалий анжуман ёш авлоднинг маънавий-маърифий савиясини ошириш, ўз соҳаси бў­йича тажриба тўплаш имконини яратди.

Ёшлар ижод саройида ҳафталик якунига бағишлаб ўтказилган тадбир доирасида ёшларнинг Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, эртанги кунга бўлган ишончи, мус­тақиллигимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимизни янада тараққий эттириш билан боғлиқ ғоялари тасвирланган фото, тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик асарлари, миллий ҳунармандчилик буюмлари, пазандалик намуналаридан иборат кўргазма ташкил этилди.

Тадбирда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган “PROlogue” – ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлари фестивали ғолиблари тақдирланди. Ҳабибулло Лутфуллаев суратга олган ёшлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи “Оқ булут” мелодрамаси “Энг яхши қисқа метражли бадиий фильм” деб топилди.

Мухтасар айтганда, Ёшлар ҳафталиги турли йўналиш­лар, замонавий санъатдаги янги номларни кашф этиш, ёш истеъдод соҳибларини замонавий кино, мода, театр санъати йўналишлари ва тенденциялари билан таништириш, уларнинг шу соҳа мутахассислари билан ҳамкорлик ўрнатиши учун катта имконият яратди.

Теглар:#2015/47

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?Жамият

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?

Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и

03.12.2021215
Рақамли технология – ёшлар нигоҳидаЖамият

Рақамли технология – ёшлар нигоҳида

Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли “XXI asr texnologiyalari” журнали ўқувчи-ёшлар ўртасида “Рақамли технология – ёшлар нигоҳида” номли танлов эълон қилган эди. Турмуш тарзим

26.04.2021180
Тошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олдиЖамият

Тошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди

Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в

29.06.2021171
Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олдиЖамият

Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олди

Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми – 2021" бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу форум ёшларни хорижий грантларга жалб қилиш

20.12.2021136