Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ёшлар анжумани

03.10.2013
41 марта ўқилди
Ёшлар анжумани

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Миллий университети "Маданият" саройида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад глобаллашиб бораётган даврда ёшларни "оммавий маданият" хуружларидан асраш, ахборот технологиялари, хусусан интернет орқали кириб келаётган маънавий таҳдидларга нисбатан ёшларда кучли иммунитетни шакллантиришдан иборат.

Шунингдек, анжуман доирасида талаба қизларнинг ўқув даргоҳларида кийиниш ва ўзини тутиш маданиятини юксалтириш, миллий қадриятларни ёшлар онгига сингдириш, айниқса, маҳалла ҳаётига ёшларни кенгроқ жалб этиш, хонадонлар ободлиги ва озодалигини сақлашда қизларнинг иштирокини янада кучайтириш тўғрисида мулоҳазалар ўртага ташланди.

Мазкур тадбирда "Обод турмуш йили"да маҳалламга қандай кўмак бердим?" мавзусига йўналтирилган топшириқлар бўйича тақдимот ўтказилди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги 33 та олий ўқув юртларининг талабалари ўз тақдимотларида маҳалласида ёшлар ўртасида миллий қадриятларни тарғиб қилиш, ҳамда тенгдошлари ҳаётидаги баъзи муаммоли вазиятларни бартараф этишда уларнинг ўзлари фаол бўлишлари зарурлигини таъкидладилар.

Теглар:#2013/39

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?Жамият

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?

Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и

03.12.2021214
Рақамли технология – ёшлар нигоҳидаЖамият

Рақамли технология – ёшлар нигоҳида

Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли “XXI asr texnologiyalari” журнали ўқувчи-ёшлар ўртасида “Рақамли технология – ёшлар нигоҳида” номли танлов эълон қилган эди. Турмуш тарзим

26.04.2021179
Тошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олдиЖамият

Тошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди

Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в

29.06.2021170
Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олдиЖамият

Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олди

Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми – 2021" бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу форум ёшларни хорижий грантларга жалб қилиш

20.12.2021135