Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ёш шахматчиларимиз муваффақияти

13.12.2016
43 марта ўқилди
Ёш шахматчиларимиз муваффақияти

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилаётган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида ташкил этилган блиц – тезкор шахмат мусобақасида муносиб иштирок этди.

Швейцарча тизимда етти турдан иборат мусобақада йигирмага яқин давлатдан 190 нафар шахматчи ғолиблик учун баҳслашди.

Иқтидорли шахматчимиз, ФИДЕ устаси Нодирбек Абдусатторов колумбиялик Луиза Фернанда Диас, ҳиндистонлик Ришаб Шоҳ, мўғулистонлик Хосбаяр Хангал, россиялик шахматчилар – Генрих Ролгейзер ва Даниил Голиков, туркманистонлик Сапармурод Отабоевни мағлубиятга учратиб, туркиялик Баҳодир Озен билан дуранг ўйнади.

Нодирбек Ёқуббоев эса россиялик Артём Думанян, туркманистонлик шахматчилар Оллоёр Ширлиев, Султон Муродов, Сапармурод Отабоев, қозоғистонлик Казбек Ногербек ва Шри-Ланка вакили Тилакартне устидан ғалаба қозониб, туркманистонлик Фархан Казимов билан дуранг натижа қайд этди.

Теглар:#2016/49

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020333
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332