Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ёш китобхон – зукко китобхон

03.03.2018
135 марта ўқилди
Ёш китобхон – зукко китобхон

Яқинда ёшлар ўртасида китоб мутоласи ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган “Ёш китобхон” республика танлови бўлиб ўтди.

Унда юртимизда истиқомат қилаётган 14 ёшдан 31 ёшгача бўлган болалар ва ёшлар иштирок этди. Улар орасида энг муносиблари зукко китобхон номига сазовор бўлиб, “Президент совғаси” – “Спарк” автомашинаси билан тақдирланди.

Танлов турли ёш тоифаси бўйича ўтказилди. Жумладан, беллашувларнинг 20-30 ёшлилар ўртасидаги баҳсларида Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 3-босқич талабаси Шарофат Исмоилова ғолибликни қўлга киритди.

– Болалигимда дадам Саъдий Шерозийнинг ғазалларини ёд олдирар эди. Шу тариқа қалбим адабиётга боғланган. Назаримда, китобнинг мазаси, таъми бордек. Буни завқи бор одам билади, китобни севгангина илғайди. Китоб ўқиганимда ундаги кутилмаган воқеалар менинг ҳаётимда ҳам бўлишини истардим. Мана, ўша бахтли лаҳзаларни менга ушбу танлов тақдим этди. Бугунги қувончимни сизга сўз билан таърифлаб беролмайман. Келгусида адабиётшунос бўлишни ният қилганман. Ҳазрат Навоий ғазалларини бадиий таҳлил қилиб, ундаги чуқур маъноларни келажак авлодга етказмоқчиман, – дейди Ш. Исмоилова.

Болалар ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш бугунги куннинг муҳим талабларидан биридир. Танловда иштирок этган ёшларнинг дадил ва теран фикрларини кузата туриб, юрт келажаги ишончли қўлларда эканига яна бир бор амин бўлдим. Китоб ёшлардаги билим ва кўникмаларни шакллантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва турли зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолмасликларининг олдини олишда муҳим восита ҳамдир. Зеро, танловнинг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад шу аслида.

Теглар:#2018/9

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
“Қувноқлар ва зукколар”: ким ғолиб?Иқтисод

“Қувноқлар ва зукколар”: ким ғолиб?

Сингапурнинг Тошкентдаги Технология-менежмент ва коммуникациялар (ТМС) институтида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг факультетлараро босқичи бўлиб ўтди. Унда “Иқтисод” ва “

16.11.2023975
МУКАММАЛЛИК САРИ ЎҚИМаданият

МУКАММАЛЛИК САРИ ЎҚИ

Шайхонтоҳур тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Учинчи ренессансга китоб ва маьрифат билан" ҳамда "Мукаммаллик сари ўқи" мавзуларида китобхонлик тадбири ўтказилди. Тадбир

07.03.2022213
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431