
Таҳририятимизга бир муштарийдан хат келди. Унда унинг оғир касалликка чалингани, аммо даволанишга маблағи етмаётгани ҳақида айтилган. Ҳурматли юртдошлар, ушбу хатни эътиборингизга ҳавола этяпмиз. Умид қиламизки, бир ватандошимизнинг ҳаётига бефарқ қаролмайсиз. Албатта, имкон доирасида ёрдам қўлини чўзасиз.
“Инсон учун энг бебаҳо бойлик – соғликдир. Бошимга оғир дард тушиб, саломатликнинг нечоғли улуғ неъмат эканини англаб етдим. Кўзимга ҳаёт ширин кўринади. Болаларимнинг дийдорига тўймаётгандек, яқинларимнинг меҳрига қонмаётгандек ҳис этаман ўзимни. Эндигина 42 ёшни қаршиладим. Болаларимнинг тўйини, невараларимнинг шодон кулгисини кўришни қанчалик истаётганимни сўз билан ифодалаш қийин. Ахир, инсон нима учун яшайди? Фарзандларининг камолини кўришни, уларнинг фаровон турмушидан роҳатланиб, дуога қўл очиб, қадри баланд отахону, мунис ва мукаррама онахон бўлишни орзу қилади. Хусусан, мен ҳам. Сўнгги йилларда ўзимни ёмон ҳис эта бошладим. Малакали тиббиёт ходимлари кўригидан ўтишга қарор қилдим. Натижа эса кутганимиздек чиқмади. Жигар фаолиятининг бузилиши (цирроз) ташхисини қўйишди. Дунё кўзимга қоронғу кўринди. Ҳар олаётган нафасингиз омонат эканини, бир куни шундан бебаҳра қолишингиз мумкинлигини англаш, аммо ҳеч бир чора тополмасдан озор чекишдан ортиқ азоб бўлмаса керак. Даволанай десам, тўрт фарзандим билан жўжабирдай жонмиз. Оиламизнинг моддий аҳволи ўзига яраша.
Халқимиз азалдан меҳр-оқибатли, саховатли халқ сифатида ном қозонган. Бировнинг дарди учун куйиб-пишади. Мен сиз азиз юртдошларимдан мадад сўраб мурожаат этмоқчиман. Илтимос, имкон доирасида моддий ёрдамларингизни дариғ тутманг. Яратганнинг ўзи ризқингизни мўл, толеингизни баланд қилсин, илоҳим.
Қалби саховатга тўла азиз инсонлар, агар менга мурувват кўрсатмоқчи бўлсангиз қуйидаги ҳисоб рақамига МФО: 00869, ИНН: 202424636, № 23120000600000869372, (пластик карточкадан № 23118000500000869403) Сергели филиали НБ ВЭД РУз. Телефон: (+99890) 943-14-38.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
