
Турли дардларга даво бўлган ёнғоқ дарахт тиббиётда «сеҳрли дорихона»га ўхшатилади. Буюк аллома Абу Али ибн Синонинг ёзишича, қобиғининг шираси ва унинг қуюлтирилган ҳолати томоқ оғриғини қайтаради ва йўталга малҳам бўлади. Ёнғоқ пўсти ичдан қон кетишини даволашда наф беради. Бунинг учун 50 грамм ёнғоқ пўстини бир литр сувда қайнатиб, ҳуқна қилинади. Аъзои танада оғриқ пайдо бўлса, ёнғоқ пўстини туйиб оғриётган жойга суркалса, дарддан фориғ бўлади.
Кўм-кўк пўсти тишларга суртилса, тиш милкларини мустаҳкамлайди. Асал ёки узум шираси билан қўшиб таёрланган кўк пўстининг қиёми дифтерия, томоқ оғриғи, тиш милкларидан қон оқиши ва тишнинг қимирлаб қолишини тўхтатади, ичидаги кирларини ташқарига чиқаради. Тоза пўсти хина билан қўшиб, бошга суртилса, бош оғриғини ва бурундан сув оқишини тўхтатади. Агар бод ва бўғим оғриғида боғланса, ем бўлади.
Халқ табобатида ёнғоқ пўстининг талқонига канакунжут мойи қўшиб таёрланган дори билан кўкрак оғриғи, жигар, ўпка касалликлари даволанган. Пўсти йод, алколоид моддаларига ҳам бой бўлганлигидан бўқоқ, томоқ оғриғи, нафас қисиш хасталикларига даво бўлади. Яшил пўстлоқ оёқ-қўлга оз-оздан бир неча марта суртилса ёки обзан (ванна) қилинса, бадбўй терлаш барҳам топади.
Бундан ташқари, ёнғоқ пўстининг дамлама ва қайнатмаси гижжаларни туширишда қўлланилади. Ёнғоқ ғўраси таркибидаги моддалар миқдори дармондорига бой, лимон, апельсин, мандарин ва смородинадан қирқ марта устун туради.
Айниқса, ёнғоқ пўсти «С» дармондорисига жуда бой. Унинг ғўрасидан таёрланган мураббо истеъмол қилинганда уйқу қочиши, қон қуйилиши, бош оғриғи, тинка-мадор қуриши, кўз тиниши, қулоқ шанғиллаши, милк, тил, танглай, томоқ, асаб, тери, меъда хасталиклари ҳамда айрим яра, суяк, бавосил касалликларига даво бўлади.
М.ҚОДИРОВА тайёрлади
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
