Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Йўғ-е?! (2013-24)

14.06.2013
44 марта ўқилди
Йўғ-е?! (2013-24)

“Эскисига янги шамчироқ алмаштирамиз”...

Apple компанияси iPhone эски моделларини қўшимча тўлов эвазига янгисига алмаштириш дастурини ишга туширади. "Bloomberg" нашрининг хабар беришича, айирбошлаш ушбу ойдан бошланган. Компаниянинг режалари ҳақида расман эълон қилинмаган.

Apple ушбу дастурни мобил телефонлар савдосига ихтисослашган "Brightstar" дистрибюторлик компанияси билан ҳамкорликда амалга оширади.

"Bloomberg"нинг таъкидлашича, Apple шу йўл билан iPhone 5 савдоси даражасини ошириш ниятида. Шунингдек, компания акцияларининг тушиб кетишини тўхтатиш мақсади ҳам кўзланган бўлиши мумкин.

Мутахассисларнинг ҳисобига кўра, 2013-йилда америкалик истеъмолчиларнинг 20 фоизи айирбошлаш дастури орқали смартфонларни харид қилиши мумкин (2011-йилда ушбу кўрсаткич 11 фоизни ташкил қилган).

Сўнгги чоракда Apple 37,4 миллионта iPhone смартфонларини сотган. 2012-йил бўйича жами 35,1 миллион дона сотилган.

Эслатиб ўтамиз iPhone 5 2012-йил сентябрь ойида сотувга чиқарилган.

Иш вақтида ухламанг

Германиядаги банк ходими иш вақтида мудраб қолиб, 222 миллион евродан ошиқ маблағни кўчириб юборган.

Ходим 64,2 евро миқдорида пул кўчирмасини амалга ошириши керак бўлган, бироқ қўли клавиатура устида турган ҳолда ухлаб қолган. Клавиатуранинг "2" тугмаси босилиб, ҳисоб рақамига 222222222,22 евро ўтказилган. Хато тезда аниқланган ва тузатилган.

Пинакка кетган ҳамкасби фаолиятини назорат қилиб туриши керак бўлган банк инспектори – 48 ёшли аёл воқеа оқибатида ишдан бўшатилган. Ушбу молиявий ўтказма ёвуз ният эмас, хатолик билан амалга оширилганини таъкидлаган собиқ хизматчи судга мурожаат қилган.

Суд хатолик содир бўлган куни банк инспекторининг 812 та ҳужжат хатосини текшириб чиққанлиги, уларнинг ҳар бири учун 1 секунддан сал кўпроқ вақт сарфлаганлигини аниқлади. Ишдан ҳайдалиш ноқонуний деб топилиб, ходимнинг иш жойига қайта тикланиши талаб қилинди.

Теглар:#2013/24

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782