Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Yo`g`-e! (2013-34)

24.09.2013
43 марта ўқилди
Yo`g`-e! (2013-34)

Телевизор ва болалар

Канадалик олимларнинг аниқлашича, болаларнинг телевизорни меъёридан ортиқча кўриши, келажакда салбий оқибатларга олиб келади. Агар ёш бола телевизор қаршисида кўп вақтини ўтказса, келажакда сўзлашув заҳираси камаяди, диққатли бўлиш ҳисси пасаяди ва математик қобилияти зарар кўради, дея хабар беради MedDaily.

Икки ёшдан кичик бўлган болаларга икки соатдан ошиқ телевизор кўришни тиббиёт ходимлари қатъийян таъқиқлашади.

Тадқиқот раҳбари, Монреал университети профессори Линда Паганининг сўзига қараганда, телевизор қаршисида ўтказилган ҳар бир ортиқча вақт кейинчалик салбий оқибатларни юзага келтиради. Бу ёшда мия одамлар билан мулоқат қилиш ва оламни таниш каби ҳодисаларни ўрганишга қаратилган бўлади. Телевизор эса болани ижтимоий ҳаётда ҳаракат қилишга ўргатмайди. Шунинг учун келажакда "телебола"ни аутсайдер роли кутмоқда.

Қушқўнмаснинг “қариндош”и

Ўзимизнинг қушқўнмас гулининг акаси борлиги ҳақида эшитганмисиз? Қаранг-а, шунақаси ҳам бўлар экан. Қушлар, айрим ҳайвонлар турли дарахтларга чиқиб юришни хуш кўради. Бироқ Ҳиндистонда ўсадиган бир дарахтга на қуш қўнади, на бир жонзот ўрмалайди. Одамлар ҳам ундан хавфсираб, ўзини эҳтиёт қилади. Сабаби, мазкур дарахт танасига тегилганда, кишини эсанкиратадиган даражада ток уради. Шунингдек, у компас милларига 15-20 метр наридан таъсир кўрсата бошлайди. Дарахт­да ҳосил бўладиган электр кучланиш ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди, куннинг қоқ пешин пайтида унинг кучланиши юқори даражага кўтарилса, ярим тунда нисбатан пасаяди. Ноёб дарахтнинг ана шу хислатлари сабаб, кўпчилик ундан ўзини олиб қочади.

Теглар:#2013/34

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782