
Жорий йилнинг 1-6 май кунлари кимё, физика, тарих, математика, информатика, рус тили адабиёти(рус тилида таълим оладиганлар учун), миллий истиқлол ғояси, рус , немис ва француз тили ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2017” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилмоқда.
2006 йилдан буён ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган танлов жорий йилда янгича кўринишда замонавий ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ташқил қилинди.
Ўқитувчиларнинг тегишли фан бўйича касбий билимларини аниқлаш орқали уларнинг рейтингини аниқлаш, билимларида кузатилган бўшлиқларни тўлдриш, касбий маҳоратларини ошириш бўйича тегишли чораларни белгилаш мақсадида танловнинг туман (шаҳар) босқичидаги тест синовларига 16 та фан бўйича республикамиздаги умумий ўрта таълим муассасаларининг олий маълумотли 250 минг нафардан ортиқ ўқитувчилари жалб этилди.
Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази томонидан мазкур танловнинг тест жараёнларини ташкил этиш ва натижаларини умумлаштириш бўйича самарали ҳисобланган электрон дастур тайёрланди. Бу ўз навбатида танлов жараёнларини марказлашган ҳолда бошқариб бориш, ўқитувчилар билим савиясини ҳудудлар ҳамда фанлар кесимида таҳлил қилиш имкониятини берди.
Танловнинг республика босқичи тест синовлари, ёзма иш, дарс машғулоти, замонавий АКТ ёрдамида дарс ишланма тайёрлаш каби 4 та шарт бўйича ташкил этилиб, иштирокчилар 100 баллик тизимда баҳоланади.
Айни кунларда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида юқори натижани қайд этган 95 нафар ўқитувчилар танловнинг республика босқичида иштирок этишмоқда.
Бошланғич таълим, она тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти, биология, география, ўзбек тили фани ўқитувчилари ўртасида танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 11-15 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
