Оъзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” Республика кўрик-танлови нафақат ғолибларни аниқлаш, балки илғор фан тажрибаларини таълим тизимига жорий этишда ҳам қўл келмоқда. Мазкур танловнинг бу йилги республика босқичида 196 нафар педагоглар 14 та фан бўйича 4 та турга ўзаро беллашдилар.
Иштирокчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан хабардорлиги ва улардан таълим-тарбия жараёнларида самарали фойдаланиш малакасига эътибор қаратилди. Яна бир муҳим жиҳати, танлов қатнашчилари таълим сифатини оширишга оид муаммолар ва уларнинг ечими бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини тақдимот шаклида намойиш этишди.
– Тил билган эл билади, – дейди доно халқимиз. Ҳозирги кунда болаларнинг чет тилларини ўрганишларига яратилаётган имконияларни кўриб хавасим келади, – дейди биз билан суҳбатда Наманган шаҳар 6-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулшан Махмудова. – Бугуннинг боласи талабчан, зийрак ва билимли. Уларга билим бериш биз ўқитувчилардан ўз устимизда тинимсиз ишлашни талаб қилади. Мана шундай кўрик-танловлар эса доимий изланишда бўлишимизга ёрдам беради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятФАН ОЙЛИГИДА ТИЛНИНГ АҲАМИЯТИ
Шайхонтоҳур туманидаги 10-мактабда фан ойлиги муносабати билан адабиёт, рус ва инглиз тиллари ойлигининг ёпилиш фестивали бўлиб ўтди. Ўқувчиларнинг инглиз ва рус тилидаги ижодий чи
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
