Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЙИЛЛАРГА ТАТИГУЛИК ҚУВОНЧЛИ ЛАҲЗАЛАР

14.09.2015
47 марта ўқилди
ЙИЛЛАРГА ТАТИГУЛИК ҚУВОНЧЛИ ЛАҲЗАЛАР

Янги ўқув йили. Мактаб остонасига илк бора қадам қўяётган жияним бизни шоширди. Кошки унга, ҳали эрта, деган сўзларимиз кор қилса. Аллақачон мактаб формасини кийиб олиб, дам-бадам соат милларига қарар, гоҳ уйга кирар, гоҳ кўчага чиқиб, дадасини тез бўлишга шоширарди.

Янги ўқув йилининг илк кунида жияним ўқув қуроллари ва қати букилмаган янги китоблар билан тўлдирилган мактаб сумкасини кўтарганча севинчи ичига сиғмасдан келди.

– Бу Президент бобомнинг совғаси, – дея мамнун жилмайди у.

Дарҳақиқат, шу куни 1-синфга қадам қўйган 631 минг нафар болажон уйига мактаб ҳақидаги бой таассурот билан қайтди.

Қайд этиш лозим, жорий йилда таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 2015 йилги инвестиция дастури доирасида республика бўйича 384 та мактаб биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шундан 29 таси янгидан бунёд этилиб фойдаланишга топширилган бўлса, 219 таси реконструкция қилинди, 136 таси капитал таъмирланди. Ушбу мақсадларга жами 341, 8 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Таълим даргоҳларида ўқувчиларнинг янада сифатли билим олишларини таъминлаш мақсадида 4 минг 517 та таълим муассасаларини мебель, ўқув-лабо­ратория асбоб-ус­ку­налари, компь­ютер техникаси, спорт анжомлари ва мусиқа чолғу асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда. 1-4 синфлар чет тили хоналарига 6 минг 775 та тўпламдан иборат ахборот коммуникация ва ўқув техник воситалари етказилади.

– Бу йилги янги ўқув йилимиз илк кунданоқ ўзига хос тарзда бошланди. “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида мустақиллик дарсларининг мультимедиа воситалари ёрдамида ўтказилиши ҳам болаларимизнинг дунёқарашини ўстиришга хизмат қилади. Бу йилги дарсларимизнинг деярли барчаси мультимедиа воситалари ёрдамида ўтилмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг дарсга қизиқишини янада оширади, – дейди Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 59-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Дилрабо Сахиева.

Бу йил 1-синфларга қабул қилинадиган болажонлар учун жами 641, 3 минг нусха чет тили дарсликлари, 2-синфларга эса 591, 9 минг нусха дарслик ва машқ дафтарлари тарқатилди. Биргина бу эмас, 3-синфлар учун мўлжалланган 593 минг нусха дарсликлар ва машқ дафтарлари, ўқитувчилар учун жами 62, 6 минг нусха методик қўлланма ва мультимедиа иловалари чоп этилиб, мактабларга етказиб берилди.

Болажонларни дарсдан ташқари вақтларида китобга ошно қилиш, уларнинг бўш вақтларини янада мазмунли ўтказишни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан яна бир хайрли ишга қўл урилди. Синфдан ташқари кутубхона фондини бойитиш йўлида умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун лотин графикаси асосидаги 27 номдаги 847 минг 293 нусха адабиётлар етказилди. Ўтган ўқув йилида илк маротаба бошланғич синф ўқитувчилари учун илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида 7 номдаги методик қўлланма ҳамда уларнинг мультимедиали иловалари тайёрланиб, 1-синфларда барча фанларни тўлиқ илғор технологиялар асосида ўқитиш йўлга қўйилди. Жорий йилда ҳам мазкур йўналишда ишлар давом эттирилиб, умумтаълим мактабларининг 2-синфлари учун “Она тили”, “Ўқиш”, “Математика”, “Атрофимиздаги олам”, “Русский язык”, “Чтение” фанлари бўйича ўқитувчилар китоби ва мультимедиали иловалари яратилди ва уларнинг ҳар бири 80 минг нусхадан чоп этилиб, жойларга етказиб берилмоқда. Шунингдек, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг электрон ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида вазирлик томонидан яратилган 401 та электрон ахборот таълим ресурслари порталига жойлаштирилди.

Мухтасар қилиб айтганда, эндигина мактабга қадам қўяётган мустақил юрт боласининг юзу кўзидан мамнуният, қувонч ва завқ нашидасини илғаш қийин эмас. Ўйлаймизки, таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор, ёшларга берилаётган улкан рағбат ва ишонч келажакда уларни эл-юрт хизматига бел бойлайдиган фидойи инсон, малакали кадр бўлиб етишишига хизмат қилади.

Теглар:#2015/37

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241179
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783