Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – бахтимиз қомуси! Унда фарзандлик, ота-оналик бурчимиз, мажбуриятларимиз, ҳақ-ҳуқуқларимиз белгилаб берилган. Булар миллий қадриятларимиз билан уйғун бизга мустақиллик берган неъматдир. Давлатимизнинг кексаларга эътибори, ўғилларимнинг ғамхўрлиги туфайли Чинобод санаторийсида дам оляпман. “Кексалик фаслларнинг қишидир, унга илиқлик киритиш фарзандлар ишидир”, дейди доно халқимиз. Сиҳатгоҳнинг шифобахш суви, шифокор ва ҳамшираларнинг биз дам олувчиларга ўз вақтида кўрсатган эътибори ҳамда қилинаётган муолажалар бизга куч-қувват ва шижоат бахш этди.
Зеро, Конституциямизнинг 40-моддасида “Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга” деб белгилаб қўйилган. Бу биз фуқароларнинг саломатлигини асрашда ҳақ-ҳуқуқларимизни муҳофаза қилади.
Ҳаётимдаги энг қувончли кунларимдан яна бири муқаддас Макка-ю Мадинага зиёратга борганим бўлди. Ҳаж сафарига бориш ҳар бир мусулмоннинг эзгу орзуси. Мустақиллик йилларидан бошлаб бу масалага жиддий эътибор берила бошланди. Сафарда юриб “Бир сиқим тупроқ”, “Соғиндим” деб номланган шеърларимни битдим. Ушбу шеърларим “Меҳрнома” деб номланган китобимда чоп этилди. Ижодкор сифатида ҳам менга омад кулиб боқди. Бу йил республикамизнинг мустақиллиги арафасидаги “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловида ғолиблик бахтига муяссар бўлдим. Бахтли кексалик гаштини сураётганимдан ва ҳаётнинг шундай ширин қувончлари насиб этганидан беҳад шодман.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан янги 2016-йилни Соғлом она ва бола йили деб номланиши бизни янада хурсанд қилди. Зеро, келажак авлоднинг маънан ҳамда жисмонан соғлом бўлиши она Ватанимиз учун ҳам, оиламиз учун ҳам кўп қувончлар эшигининг очилиши ҳисобланади. Бу йўлда амалга оширилаётган эзгуликлар кўпаяверсин, юртимизнинг янада тараққий этишида камарбаста бўлаётган ҳамюртларимизни кириб келаётган янги 2016 – Соғлом она ва бола йили билан қутлайман!
Қосимжон ЁҚУБОВ,
Ўзбекистон Республикаси Халқ ўқитувчиси,Тошкент вилояти, Бекобод тумани
– Биз Ўзбекистон спортчилари ўзимизни энг бахтли ёшлар деб айта оламиз. Қўлга киритаётган ютуқларимиз мустақиллигимиз шарофатидир. Болалигим ариғ-у анҳорлар, дарё-ю кўллар соҳилларида кечган.
Ўша вақтлардан бошлаб спортнинг академик эшкак эшиш турига бўлган меҳрим ортди. Бора-бора мусобақаларда зафар қуча бошладим. Академик эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлдим. Олимпиада ўйинлари, “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” каби мусобақаларда юқори ютуқларга эришдим. Бу борада жонажон Ватаним менга юксак марраларни забт этишим учун қўш қанот бўлмоқда. Бу Президентимизнинг эътибори ва қўллаб-қувватлаши натижасидир. Ўтган йиллар мобайнида яратилган шароитлардан кенг фойдаланган ҳолда ушбу эътиборга муносиб бўлишга ҳаракат қилдим. Янги йил ҳам омадли келишига ишонаман. Келаётган Янги йилда сизни юксак зафарлар тарк этмасин. Ўтаётган ҳар бир кунимиз бизга мамнуният тақдим эцин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
