Янги йил байрами бизга оппоқ қорлар қўйнидаги шодиёналарни улашувчи айём. Бу йилни Юртбошимиз томонидан “Обод турмуш йили” деб номланиши барча юртдошларимизни тўлқинлантириб юборди. Зеро, истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, Ватанимиз осойишталиги, халқимиз фаровонлигини та'минлаш устувор вазифалардан бирига айланди.
Ана шундай кўтаринки кайфиятда бўлган юртдошларимизга “Янги йилдан нималарни кутаяпсиз? – деган савол билан мурожаат қилдик:
– Бир ниҳолни букилмасдан кўкка бўй чўзишида боғбоннинг ўрни катта. Мени ҳам шу ютуқларга эришишимда дадам шотокан карате-до бўйича Тошкент вилоят терма жамоаси мураббийи Баҳодир Бобоевнинг хизматлари катта. Бу инсоннинг кўмаги муваффақиятларга эришишимда муҳим пойдевор бўлган.
Бу йил юртимиз спортчилари учун омадли бўлди. Мамлакатимизда бир нечта спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ўтказилди ва бунда спортчиларимиз яхши натижаларга эришди. Жумладан мен ҳам.
Бу йил юртимизда ўтказилган шотокан карате-до бўйича жаҳон кубоги мусобақаларида ғолиб бо'лдим. Шуниси билан ҳам 2012-йил мен учун омадли келди десам муболаға бўлмайди.
Келаётган йил барча юртдошларимиз учун омадли ва шукуҳли бўлсин.
Зулхумор БОБОЕВА,
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, шотокан карате-до бо'йича Осиё ва жаҳон чемпиони
– Барча юртдошларимизни Янги йил байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Ҳамиша осмонимиз мусаффо заминимиз беғубор бўлсин. Янги йилдан эса барча битирувчи ўқувчиларимни талаба деган шарафли номга сазовор бўлишини, барча яқинларимни дилидаги жамики эзгу ниятлари амалга ошишини сўрайман.
Гулноза НОРБОЕВА,
ўқитувчи
– Китоб – энг яқин дўст. Мутолаа учун эса ҳамиша вақт топилади. Жорий йилда Алишер Навоий номидаги давлат стипендиясини қўлга киритганим энг катта ютуғимдир. Айни вақтда “Инглиз тилини ўрганиш” мавзуси бўйича илмий изланишлар олиб бораяпман. Янги йилда ушбу илмий ишимни тугаллаб, мамлакатимиздаги ҳар бир қизнинг орзуси! “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти учун танловларда иштирок этаман.
Анора ИМОМАЛИЕВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
ИИИ босқич талабаси
– Янги йил арафасида ҳар бир инсон ўтиб бораётган йилда амалга оширган ишларини сарҳисоб қилади, келгуси йилга олам-олам режалар тузади. Улгура олмаган ишларини янги йилда охирига етказиш учун қатъий аҳд қилади.
Жорий йилда Ўзбекистон Миллий университети магистри деган номга эришишим ҳаётимда муҳим воқеа бўлди. Насиб бўлса, олий таълимнинг кейинги босқичида журналистика соҳасида эгаллаган билимларимни янада мустаҳкамлаб, мамлакатимиз тараққиёти йўлида бор куч-ғайратимни аямайман. Қолаверса, янги йилда илк тўпламимни чоп эттирмоқчиман.
Давронбек ОРИПОВ,
“Гулхан” журнали
маъсул котиби
– Барча устозларимни, дўстларимни кириб келаётган “Янги йил” байрами билан табриклайман! Янги йилда китоб жовонимдаги эртак китобларимни янада кўпайишини орзу қилаяпман. Чунки ёшим бир ёшга улғаяди.
Маҳбуба АБДУЛАЗИЗОВА,
2012-йил “Янги авлод”
Республика кўрик-танлови ғолиби
Эҳ-ҳе-э...! Сўрайверсак тилаклар, орзулар, ниятлар кўп экан. Умидли дунёда умид билан яшаган яхши. Биз эса барча Ватандошларимизни, газетамиз муштарийларини, кириб келаётган Янги йил айёми билан қизғин қутлаймиз. Уларга соғлик-омонлик, хонадонларига тинчлик, рўзғорига қут-барака тилаймиз!
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
ЖамиятИнсон нега ўз жонига қасд қилади?
Суициднинг кўпайиб бораётганлиги ҳар биримизни хавотирга солади. Ушбу долзарб ижтимоий-психологик муаммони фақат суицидологларга юклаб қўйиш билан унинг ечимини топиш анча мушкул.
