Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Йил боламнинг кулгуси билан мунаввар бўлди

01.01.2017
56 марта ўқилди
Йил боламнинг кулгуси билан мунаввар бўлди

Дунёда ҳар бир она учун энг катта бахт фарзандининг соғ-саломат бўлиши, десам адашмайман. Айниқса, дилбандининг бахтиёр чеҳраси у учун чинакам бахтни туҳфа этади.

Афсуски, сўнгги уч йил мен учун оғир келди. Ҳаётим рангини, мазмунини йўқотгандек, гўё... Сабаби уч ёшли қизалоғим Мубинахоннинг жажжи юрагида оғир хасталик аниқланди. Жисмидаги дард болагинамнинг табиатига кўчганди. Унинг ранги синиққан, ўзи беҳол эди. У болаликнинг шўх-шодон дунёсидан йироқда қолиши мени янада ташвишга соларди. Шифокорларга мурожаат қилганимизда қизим жарроҳлик йўли билан даволаниши мумкинлигини, бунинг учун катта маблағ ва зарурий тиббий асбоб-ускуналар кераклигини таъкидлашди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг эзгу ишлари кўнглимизга яна умид чироғини ёқди. Қизим фонднинг ташаббуси билан жарроҳлик амалиёти учун муҳим бўлган хориждан келтирилган оксигенератор ускунаси ёрдамида Тошкент педиатрия тиббиёт институтида операция қилинди. Шукурки, тиббий амалиёт тажрибали шифокорлар кўмаги билан муваффақиятли амалга оширилди. Ҳозирда қизим Мубинанинг аҳволи мақтагулик – олдингига қараганда ўзини анча яхши ҳис этмоқда. Тенгдошлари билан завқ билан ўйнаётганини кўриб, кўнглим ҳаловат топди.

Бу йил мен учун яхши хотиралар билан ёдда қолди. Бунинг учун мен каби шикаста қалб оналарга умид берган, қувонч улашган “Соғлом авлод учун” хайрия фонди ва унинг жонкуяр ходимларига чуқур миннатдорлик билдираман. Янги йил барчамизнинг хонадонимизга бахт ва қувонч олиб келсин!

Теглар:#2016/52

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330