Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Яхна ичимликлар: унинг сифатига ким жавоб беради?

07.07.2017
92 марта ўқилди
Яхна ичимликлар: унинг сифатига ким жавоб беради?

Бундай ичимликларни ичиш мумкинми? Яхна ичимликлар билан савдо қилишда қандай тартиб-қоидалар бор? Ушбу саволлар билан эпидемиолог-шифокор Шербой ШЕРОВГА мурожаат қилдик:

– Ёз мавсумида кўчаларда ўрик шарбати, морс, квас, айрон сингари чанқовбосди ичимликлар кўп сотилади. Лекин уларнинг тайёрланиш жараёни мавҳум, сотилиши санитария-гигиена талабларига мутлақо жавоб бермайди. Улар айрим фуқаролар томонидан қўлбола усулда тайёрланиб, хавфсизлиги ҳамда сифатини кафолатловчи ҳужжатларсиз савдога чиқарилмоқда. Боз устига идишлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат этилмаган материаллардан тайёрланган, санитария-гигиена талабларига мутлақо жавоб бермайди. Бундан ташқари улар сотиладиган жойларда ҳеч қандай шароит яратилмаган, ичимликлар қуйиб бериладиган идишлар тозалиги ҳам талаб даражасида эмас. Бундай шароитда сотилаётган шарбатларни истеъмол қилиш киши организми учун катта хавф туғдириши мумкин. Чунки уларда ичбуруғ, вирусли гепатит касалликларини қўзғатувчи микроблар бўлиши лаборатория текширувларида ўз тасдиғини топган. Шунингдек, турли кимёвий компонентлардан тайёрланган яхна ичимликлар қуёш тиғи остида сақланганида зарарли хусусияти юқори бўлган токсик(заҳарли) моддалар ҳосил бўлиши ва истеъмол қилинганда эса меъда, хавфли ўсма, жигар касалликларини келтириб чиқариши ҳам илмий тасдиғини топган.

Чанқовбосди ичимликларни ишлаб чиқариш, ташиш ва истеъмолга чиқаришда санитария қоидаларига риоя қилинсагина инсон учун хавфсиз ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараёнида фақат қўлланишга рухсат этилган компонетлардан, тасдиқланган рецептура асосида фойдаланиш зарур. Чунки, айрим яхна ичимлик тайёрлашда ишлатиладиган кимёвий бирикмалар ҳаммага ҳам ёқавермайди, қолаверса, уларнинг аллергенлик хусусияти юқори. Шу сабабли ишлаб чиқарувчи яхна ичимлик таркибини идиш ёрлиғида тўлиқ кўрсатиши шарт ва шу орқали айрим кимёвий моддалар (таъм берувчи, ранг ҳосил қилувчи ва ҳакозо)га аллергияси бор кишилар бундан бохабар бўлиши таъминланади. Яна бир муҳим жиҳат – яхна ичимликларнинг маълум ҳароратда, қуёш нуридан пана жойларда сақланиши масаласидир. Улар учун мўлжалланган идишлар сирланган, қопқоқли, доим тоза ҳолатда тутилиши лозим. Агар полимердан тайёрланган бўлса, у албатта яхна ичимликни қадоқлаш учун ишлаб чиқарилган бўлиши шарт. Чунки, полимер таркибидаги турли моддалар ўзидан нохуш ҳид чиқариши билан бирга айрим заҳарли моддалардан ҳам холи бўлмайди. Айрим кимёвий бирикмалар ёш, ўсувчан организмга салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли ёш болаларга кимёвий бирикмалардан тайёрланган яхна ичимликлар истеъмол қилишни тавсия этмаймиз.

Кези келганда таъкидлаш ўринлики, бугун кўчаларда турли мевалардан тайёрлаб сотилаётган қўлбола чанқовбосди ичимликларни истеъмол қилишдан олдин уларнинг санитария-гигиена талабларига мослигига эътибор қаратсангиз, бу ўз саломатлигингиз учун фойдали бўларди. Зеро, бу борадаги эътиборсизлик қимматга тушиши мумкин.

Теглар:#2017/27

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
“Қувноқлар ва зукколар”: ким ғолиб?Иқтисод

“Қувноқлар ва зукколар”: ким ғолиб?

Сингапурнинг Тошкентдаги Технология-менежмент ва коммуникациялар (ТМС) институтида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг факультетлараро босқичи бўлиб ўтди. Унда “Иқтисод” ва “

16.11.2023975
Қизамиқ кимлар учун хавфли?Тиббий сабоқлар

Қизамиқ кимлар учун хавфли?

Қизамиқ тана ҳароратининг кўтарилиши, юқори нафас йўллари, кўз шиллиқ пардаси, оғиз бўшлиғининг яллиғланиши ва терида қизил, йирик доғли тошмалар тошиши орқали белги беради. Касалл

07.12.2023293
Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?Тиббий сабоқлар

Бурун ювиш муолажаси кимларга тавсия этилмайди?

Шамоллаш туфайли бурун оқиши ёки аллергик ринитдан азият чекаётган аксарият беморларга бурун ювиш муолажаси тавсия этилади. Хўш, мазкур даволаш усулининг самараси қандай? У кимларг

21.06.2024223
Аппендицитдан дарак берадиган белгилар...Тиббий сабоқлар

Аппендицитдан дарак берадиган белгилар...

Таомланишдаги ўзига хос хусусиятлар ва иқлим шароити туфайли юртимиз аҳолиси орасида ошқозон-ичак тизими касалликлари тез-тез учрайди. Шулардан бири ўткир кўричак (аппендицит) хаст

30.08.2024829