Бугунги кун аёллари иқтисод, тиббиёт, сиёсат, санъат, маданият ва спорт каби соҳаларда қизғин фаолият олиб бормоқда. Айтиш жоизки, уларнинг ишга бўлган масъулияти, тинимсиз изланиши ўз соҳалари ривожига хизмат қилмоқда.
Гап аёллар танланган соҳалар ҳақида борар экан, нозик хилқат вакилалари ичида миллионлар ўйини билан профессионал тарзда шуғулланаётган моҳир футболчиларни ҳам учратасиз.
Болалигидан футболга ўзгача меҳр қўйган Диёра Ғуломова кейинчалик ушбу спорт тури билан жиддий шуғуллана бошлади. Дастлаб, туғилиб ўсган маҳалласидаги болалар билан тўп тепиб юрган жажжи қизалоқнинг ҳаракатлари отаси Иброҳим аканинг эътиборидан четда қолмади. Ўшанда Иброҳим ака қизалоғининг ўйинини кузата туриб, унинг тимсолида келажакда моҳир футболчини кўрган бўлса, ажабмас.
Юқорида таъкидлаганимиздай, меҳрибон ота фарзандининг қизиқишларига эътиборсиз бўлмади. “Қизим, футбол сен учун эмас, бу эркаклар спорти, ахир” дея танбеҳ бермади. Аксинча, Диёрани доимо қўллаб-қувватлади. Бу эса қаҳрамонимизга орзулари йўлида чинакам ишонч бахш этди. У бир муддат спортнинг таэквондо ва теннис турлари билан ҳам шуғулланди, аммо футбол Диёра учун ҳаёт мазмуни эди.
2011 йилда собиқ “Семурғ” аёллар футбол клубида ўзининг профессионал фаолиятини бошлаганида қаҳрамонимиз 18 ёшда эди. Бу ерда унга устози Аваз Махсумов ушбу спорт тури сир-асрорларидан сабоқ берди. 2012 йил эса у Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг футбол факультети талабаси бўлди.
2013 йил ёш спортчи учун чинакам омадли йил бўлди. Диёра айнан шу йили Тошкентнинг “Бунёдкор” аёллар футбол клубига дарвозабон сифатида таклиф этилди. Табиийки, бундан ёш спортчи ва Иброҳим аканинг боши кўкка етди.
Янги жамоа, янги мураббий ва янги муҳитга мослашиш ёш футболчи учун осон кечмади. Шу сабаб бўлса керак у дастлабки мавсумни “Пахтакор” аёллар клубида ўтказди. Сўнг яқинлари ва гуруҳдаги қизларнинг қўллаб-қувватлашлари билан у яна севимли жамоасига қайтди. Диёрахоннинг таъкидлашича бу каби вазиятлар футболчини чидамли ва матонатли бўлишига катта ёрдам берар экан.
– Яшил майдонга чиқиб келарканман ич-ичимдан фақат ғалаба қозонишни ўйлайман ва бу йўлда бор маҳоратимни ишга соламан. Сабаби мағлубиятга кўникиш ҳар доим оғир кечади. Жамоамиздаги қизлар билан мураббийлар – Самад Нарзиқулов, Илмира Ғуломова, Олег Қаҳҳоров ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз, – дейди Диёра Ғуломова. – Футбол – жамоавий ўйин. Шу сабаб ушбу спорт турида жамоа бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсагина кўзлаган мақсадга эришиш мумкин. Лекин ҳар қандай спортчи доимо яқинларининг кўмагига эҳтиёж сезади. Мен бунинг учун доимо дадажонимдан миннатдорман. Агар падари бузрукворим қизиқишларимга эътиборсиз бўлганида, ҳозир мен сиз билан “Бунёдкор” аёллар футбол клуби дарвозабони сифатида суҳбатлашмаётган бўлардим.
Бўш вақтларида пазандалик билан шуғулланадиган спортчи қизнинг орзулари улкан. У футбол соҳасидаги фаолияти ниҳоясига етгач, мураббий сифатида ўз омадини синаб кўрмоқчи. Биз эса Д. Ғуломовага орзулари амалга ошишига тилакдошмиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятТошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдони очилди
7 январь куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида муз майдони ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси “Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони” лойиҳаси Тошкен
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
