Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси олий суди томонидан “Ярашув институти – халқимизга хос бағрикенглик ва олижаноблик ифодаси” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда таъкидланганидек, мустақилликнинг илк кунидан бошлаб мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва уларни ишончли ҳимоя қилиш асосий мақсад қилиб қўйилди. Конституциямизда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига тўла мос келувчи, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришига хизмат қилувчи қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган.
Маълумки, ярашув институти жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг бир тури сифатида шахснинг айбдорлик масаласини ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асос бўлади. Ҳозирги кунда “Жиноят кодекси”нинг 44 та моддасида назарда тутилган 60 та жиноят таркиби бўйича ярашув иститутини қўллаш имконияти мавжуд.
Бундан кўзланган асосий мақсад мазкур институт жабрланувчининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, республикада судланганлик ҳолатини камайтириш, жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг кенгроқ қўлланишига имкон яратди.
Шунингдек, ярашув тўғрисидаги ишларни юритишда қисқа муддатда тарафлар ўртасидаги низо бартараф этилади ва ортиқча сарф харажатнинг олди олинади. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи жиноий жавобгарликдан озод қилиниб, “судланган” деган тамғадан фориғ қилинади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатЎқувчиларга хос касаллик
Янги ўқув йили бошлангач болаларда ўқувчиларга хос касалликлар ҳам секин-аста ўз ривожланишини бошлаб юборади. Уларни бу касалликлардан омон сақлаш учун олдини олиш тадбирларини ка
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
ТабобатСут бези сили қандай касаллик? Келиб чиқиши ва белгиларининг ўзига хослиги
Статистик маълумотларга кўра, сут безлари сили дунё мамлакатларида силга чалинган беморларнинг 0,1 – 4 фоизини ташкил этади, яъни Ғарбий Европа давлатларида сил касаллигига чалинга
Тиббий сабоқларТишларга хос ташвишлар
Тишни қандай оқартираман? – Мана бир ярим йилдирки тиш оқартирувчи пасталардан фойдаланаяпман, аммо тишимнинг сарғайгани кетмаяпти. Балки пасталардан нотўғри фойдаланаётгандирман?
