Йўлим яна қадрдон қишлоққа тушди. Тошкент – Самарқанд йўллари ҳамиша юрагимга ажиб ҳаяжон, соғинч ҳисларини солади. Йўл бўйи хаёл суриб кетиш мароқли. Шу йўлларда беихтиёр босиб ўтган ва ўтаётган умринг ёдингга тушади, ўйларинг майин ҳаволарга сингиб кетади.
Туғилиб ўсганим Пайариқ туманига кириб бордим. Бу ер мен учун қимматли, беминнат тупроқ. Болалигим, ёшлигим, отам-онам, ота ҳовлим, туғишганларим, мактабим ва устозларим, дўстларим, дугоналарим кўз ўнгимдан ловиллаб ўтади, ҳар гал бир ўзгариш, янги бир нафас, рангларни сезаман, кўраман.
ўзим ҳам кўп йиллар ўқитувчилик қилган 9-умумтаълим мактабига ёш ва билимли, ғайратли, ташаббускор Элёр Омоновнинг директор этиб тайинланганидан хурсанд бўлдим.
– Шу қишлоқнинг боласиман, – дейди Э. Омонов. – Мактабни тугаллаб, Жиззах давлат педагогика институти ўзбек тили ва адабиёти факультетида таҳсил олдим. Ўқитувчиликка меҳр болаликдан уйғонгандир, эҳтимол. Адабиётга қизиқишим баланд эди. Мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, сўнгра мактаб директорлигига лойиқ кўришди. Мен бу ишончни катта масъулият деб биламан. Мустақиллик даври ёшлари қаторида ўз йўлим ва мақсадларим сари қадам ташлар эканман, ҳар бир ишга бор билимим, кучим ва шижоатим билан киришаман.
Устозларим – қанотларим. Мен улардан нафақат ўқитувчилик маҳорати, балки ҳаёт сабоқларини ҳам ўрганиб келмоқдаман. Айни пайтда мактабимизда 377 нафар ўқувчиларга 47 нафар педагоглар дарс бериб келмоқда. Болаларимизда спортга бўлган иштиёқни янада кучайтириш мақсадида янги спорт залини қуриб битказдик. Бино ва унинг жиҳозлари учун 2015 йил Республика болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 617 млн. сўм ажратилди ва спорт зал ўша йили қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Бугунги кунда қишлоқ болалари стол тенниси, футбол, баскетбол, енгил атлетика ва карате каби спорт турлари билан шуғулланиш имконига эга. Бундан айниқса, қишлоқ аҳли, ота-оналар жуда хурсанд.
Ёш директорнинг мақсадлари улкан ва истиқболли. Мустақил Ўзбекистонимизга нафақат билимли ва иқтидорли, жисмонан соғлом болалар сафини кенгайтиришда ўз ҳиссамни қўшсам, дейди у.
***
Пайариқ туман 17-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори билан суҳбатимиз ҳам самимий кечди.
– 2014 йил мустақиллик байрами арафасида Республика болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан мактабимиз янги биноси учун 2 млд. 780 млн. сўм ажратилиб, қурилиш ишлари амалга оширилди, – дейди мактаб директори Толиб Дўстёров. – Айни пайтда мактабимизда 154 нафар ўқувчиларга мусиқа ва санъат сирларини 24 нафар устозларимиз ўргатиб келишмоқда. Болаларимиз иқтидорли ва қизиқувчан.
Буни қўлга киритилаётган муваффақиятларда ҳам кўриш мумкин. Иқтидорли ўқувчимиз Нафосат Йўлдошева рақс йўналиши бўйича 2015 йил “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивали ғолибаси. Жорий йилда Комил Рашидов эстрада хонандалиги бўйича академик ва эстрада йўналиши ижрочилиги республика танловининг вилоят босқичида II даражали дипломни қўлга киритди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатЁз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?
Ҳозир юртимизда айни пишиқчилик мавсуми. Ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Бу даврда аҳоли, айниқса болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Шулардан бири – ўткир д
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
