Поёнига етиб бораётган “Мустаҳкам оила йили” халқимиз ҳаётида жуда кўплаб шукуҳли онларни муҳрлади. Ватан ичра кичик ватан саналмиш оилаларимизнинг мустаҳкам бўлиши, оила аъзоларининг ижтимоий муҳофазасидан тортиб, энди турмуш қураётган ёшларнинг бу муқаддас ошиёнга бўлган муносабатини ошириш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди. Айниқса, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, улар учун кам фоизли ипотека кредитлари ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, аҳоли турмуш тарзини янги босқичга кўтаришга хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президент Ислом Каримовнинг нутқини тинглаб, бу эзгу ишларнинг келаётган “Обод турмуш йили”да ҳам бардавом бўлишини тинглаб туриб қалбим чексиз ифтихорга тўлди.
...Ҳадемай, Янги йил эшик қоқиб киради. Пойтахтимиз кўчалари, бозору савдо дўконлар байрам дастурхони учун нозу неъматлар, совға-саломлар харид қилаётган одамлар билан гавжум. Барчанинг чеҳрасида табассум, бахтиёрлик жўш уриб турибди. Айниқса, шу юртнинг фарзанди сифатида, аҳоли учун қулай жойларда, истироҳат боғларида барпо этилган, безатилган улкан арча атрофларида жонажон диёримизда чет эл фуқароларининг байрамни кутиб олаётгани руҳлантирди.
Шундай обод ва осойишта юртда яшаш – элнинг бахти, иқболи.
Илм ва касб-ҳунар сирларини ўрганиш учун кенг имконият ва шароитлар яратилган таълим муассасасида ўқувчи-ёшларга сабоқ бераман. Юрт фарзандларининг мамлакатимизда рўй бераётган мислсиз ўзгаришлар билан дарсда ва дарсдан ташқари машғулотлар давомида таништираман, ўзлари ҳам буюк бунёдкорлик ишлари ҳақида тўлқинланиб гапирадилар.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятТеридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?
Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тара
ЖамиятХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ
Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ
ТабобатЎт-тош касаллигини жарроҳлик амалиётисиз даволаса бўладими?
Инсон танасида барча аъзоларнинг ўз ўрни, ҳаётий вазифаси бор. Аммо ўт-тош касалликлари билан оғриган кишиларнинг «ўт пуфагимни олдириб ташлагачгина, дарддан халос бўлдим», деган с
Тиббий сабоқларАлопеция: соч тўкилишига нима сабаб бўлади?
ССВ Матбуот хизматининг соч касалликлари ва уларни даволашдаги замонавий ёндашувлар ҳақидаги саволларига Республика ихтисослаштирилган дерматология венерология ва косметология илми
