Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Янги йил – мўьжизалар байрами

25.12.2017
80 марта ўқилди
Янги йил – мўьжизалар байрами

Ям-яшил ясатилган арчанинг “ял-ял” ёниб турган чироқларини бир олам завқ билан кузатиб турган болакайга ҳеч назар солганмисиз?! Унинг мурғак қалби бу байрамдан ўзгача мўъжиза кутаётгандек, жумлаи-жаҳон шу арчанинг митти чироқларидан нур олаётгандек, ўша нурнинг бир шулъаси болажоннинг жажжи кўзларида порлаётгандек, гўё.

Ушбу шодиёнани болакайлар арча, “Қорбобо, қорқиз”, турли эртак қаҳрамонларисиз асло тасаввур эта олишмайди. Болажонлар учун айниқса, ҳайвонлар билан биргаликда нишонланган Янги йил байрами ўзгача таассуротларга бой бўлади.

Сир эмаски, Янги йил шодиёнаси арафасида қўғирчоқ театрлари, турли болалар студиялари, миттивойлардан ташкил топган гуруҳлар кичкинтойлар учун ёқимли байрам дастурларини намойиш этишга астойдил ҳаракат қилади. Аксарият ота-оналар айниқса, Янги йил байрами арафасида республикамизда уюштирилаётган бу каби томошаларга алоҳида қизиқиш билдиради. Ахир, фарзандингиз билан биргаликда маданий ҳордиқ чиқаришга нима етсин! Бу борада Ўзбек цирк жамоаси ҳам байрамда болалар учун мўлжалланган махсус дастур ҳозирлашмоқда. Биз Янги йил арафасида цирк жамоаси ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар борасида қизиқдик.

Ўзбекистон Давлат циркига ташриф буюрганимизда Александр Вольков асари асосида саҳналаштирилган “Зумрад шаҳар сеҳргари” номли Янги йил байрами катта дастурининг репетитция жараёнининг гувоҳи бўлдик. Айтиш жоизки, бу ерда болажонлар учун 28 декабрдан 10 январгача намойиш этилиши режалаштирилаётган байрам томошасига тайёргарлик ишлари қизғин тус олган.

– Бу йилга байрам дастуримизни олдинги йиллардагидан ўзгача тарзда ўтказишни мақсад қилганмиз. Дастурга 42 нафар цирк артистлари, акробатлар, ҳавода ҳаракатланувчи гимнастикачилар, кўзбойлоғичлар, балериналар, ҳалқа ўйини, моноцикл, фокусчилар жалб этилган. Ушбу байрамнинг ўзига хос қаҳрамонлари саналган ҳайвонлар ҳам дастуримизнинг асосий қаҳрамонлари саналади. Улардан итлар, мушуклар, эчкилар, туялар қатнашишади. Ушбу эртакни саҳналаштиришдан кўзланган асосий мақсад, болаларни аҳил, меҳрибон, қўрқмас ва мард бўлишга ундашдан иборат, – дейди Ўзбек давлат цирки бош режиссёри Гулнора Каримова.

Эртакнинг қисқача мазмуни шундан иборатки, Элли исмли қизча кичкина бир уйчада Тотошка номли кучукчаси билан Канзас ўлкасида яшайди. Кунларнинг бирида кучли бўрон туриб, қизча ва унинг мўъжаз уйчасини учириб юборади. Эртак қаҳрамонлари ҳавода парвоз этиб, сеҳрли бир мамлакатга бориб қолишади. Элли ва Тотошка ўз ватанига қайтгунига қадар кўп саргузаштларни бошдан кечиришади. Қўриқчи, темир ўтинчи ва қўрқоқ шер билан ёвуз сеҳргарларни енгиб, Зумрад шаҳар сеҳргари Гудвин ёнига йўл олади...

Теглар:#2017/51

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.2024781
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782
Инсон нега ўз жонига қасд қилади?Жамият

Инсон нега ўз жонига қасд қилади?

Суициднинг кўпайиб бораётганлиги ҳар биримизни хавотирга солади. Ушбу долзарб ижтимоий-психологик муаммони фақат суицидологларга юклаб қўйиш билан унинг ечимини топиш анча мушкул.

29.11.2022743