Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Янги уйларга янги орзулар билан

10.02.2017
44 марта ўқилди
Янги  уйларга  янги  орзулар  билан

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани Учтепа қишлоғида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган янги уйлар фойдаланишга топширилди.

Бундай замонавий уйлар қишлоқ кўркига кўрк қўшиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш билан бирга, одамларда эртанги кунга ишонч туйғусини янада мустаҳкамламоқда. 

Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида барпо этилган ҳар бири 16 хонадонли 2 та икки қаватли ва 10 хонадонга мўлжалланган 2, 3 хонали, 2 сотих томорқа ва  ёрдамчи иншоотларига эга битта бир қаватли уйда 42 та оиланинг замонавий шароитларда яшаши учун барча қулайлик яратилган.

– Президентимиз қарори қишлоқ аҳолисини уй-жой билан таъминлашни янада яхшилашда муҳим аҳамиятга эга, – дейди “Учтепа” қишлоқ фуқаролар йиғини масъул котиби Заҳро Эгамбердиева. – Замонавий меъморлик андозалари асосида янгиланган лойиҳалар бўйича курилган арзон уйларга қишлоғимизда талабгор кўп. Бундай уй-жойлар айниқса, ёш оилалар учун жуда қулай.

Янги уйлар қишлоқ фуқаролар йиғини кенгаши тавсияси билан биринчи навбатда турар жойга эҳтиёжманд ёш оилаларга берилди. Уйлар ёш оилаларга манзур бўлмоқда.

– Давлатимиз раҳбарининг ғамхўрлиги билан кўркам ва замонавий уч хонали уйга эга бўлдик, – дейди Шаҳноза Раҳмонова. – Бу ердаги шароитлар шаҳардагидан асло қолишмайди. Кўпдан буён шундай уйда яшашни орзу қилиб юрардик. Мамлакатимизда ёш оилаларга кўрсатилаётган юксак эътибордан миннатдормиз.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330