Бугунги кунда таълим муассасаларининг зиммасига таълим-тарбия жараёнида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш орқали соғлом фикр ва кенг дунёқарашга эга, маънавий баркамол авлодни вояга етказишдек улкан масъулият юкланмоқда. Бу ўз навбатида соҳада фаолият кўрсатаётган инсонлардан ижодий изланиш, касбга янгича ёндашиш, ўз касбининг чинакам фидойиси бўлишни талаб этмоқда.
Жиззах вилояти Зафаробод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўз касбининг чинакам жонкуярлари болаларга сабоқ беришдан ҳормай, толмай меҳнат қилаётир. 500 ўринга мўлжалланган мазкур даргоҳни жорий йилда 160 нафар ўқувчи муваффақиятли якунлаб, улардан 55 нафари олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди. Қолганлари эса мутахассисликлари бўйича ташкилот ва корхоналарда меҳнат фаолиятини бошлаб юборган.
Изланувчан ва илғор педагоглар меҳнатининг самараси ўлароқ коллеж талабалари фан олимпиадалари, турли кўрик-танловларда фахрли ўринларни эгаллашмоқда. Коллежда таълим-тарбия жараёни билан биргаликда буюк тарихимиз, маданиятимиз, қадриятимиз, урф-одатларимиз ҳамда эзгу ғоялар билан сингдирилган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш орқали ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, инсонпарварлик, меҳнацеварлик руҳида тарбиялаш изчил йўлга қўйилган. Жумладан, ўтган ўқув йили мобайнида “Соғлом бола йили” давлат дастури асосида ташкил этилган “Оила – муқаддас даргоҳ”, “Мардлар қўриқлайди Ватанни”, “Қизлар давраси”, “Алпомиш авлодлари”, “Спорт маликалари” каби маънавий ва спорт тадбирлари ўтказилди. Бундан ташқари, “Сиз қонунни биласизми”, “Тил билган – эл билади”, “Заковат” кўрик танловлари тез-тез уюштирилади.
Анъаналарга содиқ қолган ҳолда коллеж жамоаси янги ўқув йилини “Ягонасан муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга баҳшида гўзал Ўзбекистоним” шиори остида кўргазма ташкил этиш билан бошлади. Энг қувонарлиси коллежнинг бир гуруҳ илғор ўқувчилари байрам тадбирини муносиб нишонлаш мақсадида ташкилий ишларни ўз зиммасига олиб, устозлари билан ҳамфикрликда тараддуд кўришди. Ҳашар кунлари коллеж атрофида ободончилик ишлари олиб борилди, турфа рангдаги байроқлар илинди, синфхоналар пуфаклар ва гуллар билан безатилди.
Кўргазмада коллежнинг иқтидорли ўқувчилари миллий ҳунармандчилик, дурадгорлик, рассомлик, тўқувчилик, миллий либослар яратиш каби соҳаларда ўз қобилиятларини намоён этди. Тадбир гўзал куй-қўшиқларга уланди. Янги ўқув йили кўтаринки руҳда бошланди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатЎқувчиларга хос касаллик
Янги ўқув йили бошлангач болаларда ўқувчиларга хос касалликлар ҳам секин-аста ўз ривожланишини бошлаб юборади. Уларни бу касалликлардан омон сақлаш учун олдини олиш тадбирларини ка
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
