Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Янги лаборатория иш бошлади

09.02.2017
58 марта ўқилди
Янги  лаборатория  иш  бошлади

Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида яратилаётган замонавий шароитлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, халқимизнинг соғлом ва узоқ умр кечиришини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Бу борада турли юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётир. 

Сил касаллиги ижтимоий хавфи юқори хасталиклар тоифасига киради. Бу дардга чалинганлар узоқ муддатли тиббий-ижтимоий кўмакка эҳтиёж сезади. Мамлакатимизда бундай беморлар давлат муҳофазасига олинган. Уларга барча тиббий хизматлар бепул кўрсатилади, дори-дармон бепул берилади. Ҳудудлардаги шифохоналар ҳам касалликни аниқлаш ва ташхис қўйиш бўйича замонавий ускуналар билан таъминланган. Касаллик профилактикаси, диагностикаси ва даволаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Бу жараёнда жаҳон тиббиётининг илғор услулларидан самарали фойдаланилмоқда. Хусусан, тиббий текширувларнинг бактериологик асосда ташкил этилаётгани хасталикни эрта аниқлаш, халқаро стандартлар асосида даволаш имконини бермоқда. 

Қорақалпоғистон Республикаси 1-сил касаллигига қарши курашиш диспансери янги лабораториясини фойдаланишга топшириш маросимида шулар ҳақида сўз юритилди. Фтизиатрия ва пульмонология соҳасида улкан ютуқларга эришилиб, сил касалликларига қарши янги дори воситаларини қўллаш, беморларни эмлашнинг янада илғор усулларидан фойдаланилаётгани юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

– Илгари сил таёқчаларининг дори воситаларига сезувчанлигини аниқлаш имконияти йўқ эди, – дейди ушбу лаборатория раҳбари Б.Холмуродов. – Янги лабораторияда бу имконият мавжуд. Замонавий ускуналарда сил таёқчаларининг дориларга сезувчанлигини икки соат мобайнида аниқлаш мумкин. Бу беморларга тез ва аниқ ташхис қўйиш ва вақтида эмлашда муҳим аҳамият касб этади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681