Яқинда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ва мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Барқарор ривожланиш мақсадлари даврида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар, ЖССТ, БМТ, ЮНИСЕФ каби халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда тиббиёт тизимини ислоҳ қилишнинг 2025 йилгача мўлжалланган концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берилган эди. Шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича идоралараро эксперт гуруҳлари ташкил этилди. ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси ва мамлакатимиздаги ваколатхонаси экспертлари ҳам концепция бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди.
Конференцияда мазкур концепция лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Унда соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш бўйича ҳаракатларнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган. Концепцияда тиббиёт соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, соғлиқни сақлашни ташкил қилиш ва бошқаришни такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш каби устувор вазифалар қамраб олинган. Хусусан, соҳада қонунчиликни такомиллаштириш йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Тиббий ёрдамнинг кафолатли ҳажми тўғрисида”ги қонун, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги кодекс лойиҳаларини ишлаб чиқиш, мажбурий тиббий суғурта соҳасига тегишли меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш кўзда тутилган.
Алишер ШОДМОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
– Соҳа ислоҳотларининг асоси бўлган янги концепцияни татбиқ этиш орқали тизимда ечимини кутаётган масалалар ҳал этилиб, оналар ва болалар ўлимини 15 фоизга, чақалоқлар ва 5 ёшгача бўлган болалар ўлимини эса 30 фоизга камайтиришга эришиш мумкин. Шунингдек, тиббий-илмий муассасаларни базавий ва дастурий молиялаштириш йўлга қўйилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
