Фарғонада ҳайвонот боғи иш бошлади. Уч гектардан зиёд майдонни эгаллаган мазкур маскан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги “2016–2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида барпо этилди.
Бу ерда турли ўлкалардан келтирилган 70 дан ортиқ ҳайвон ва антиқа қушларни кўриш мумкин. Ҳайвонот боғи иш бошлаши билан 60 га яқин иш ўрни ташкил этилди. Янги ходимларнинг аксарияти коллеж битирувчиларидир.
Мамлакатимизда 700 дан ортиқ турдаги умуртқали, яъни сут эмизувчи, судралиб юрувчи жонзотлар, балиқлар, амфибиялар ва 15 мингдан зиёд турдаги умуртқасиз ҳайвонлар учрайди. Бу юртимиз ҳайвонот дунёси нақадар бой ва хилма-хил эканидан далолат. Ушбу ноёб табиий бойликларни асраб-авайлаш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳайвонот боғида тоғ ҳайвонлари сақланадиган бўлим анча кенг жойни эгаллаган. Шер, айиқ, тўнғиз каби ҳайвонлар махсус қафасларда сақланади. Тош уюмлари устида сакраб юрган тоғ эчкиси, Африка туяқуши, лама, махсус ҳовузларда сузаётган ғозлар, ноёб балиқларни ҳайрат билан томоша қилаётган болажонларнинг қувончи чексиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР
Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди. Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остид
Жамият“Ақлвой” ўз фаолиятини бошлади
Ўзбекистонда жорий йилнинг 22 мартидан болалар учун мўлжалланган таълим ва кўнгилочар телеканал фаолият бошлади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманид
Маданият"Наврўз" этник боғи хорижий сайёҳлар билан гавжум
Жорий йилнинг 1-сентябрь куни Тошкент шаҳри марказида очилган "Наврўз" этник боғига биринчи кунданоқ беш мингдан зиёд юртдошларимиз ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрдилар. Улар боғ и
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
