Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЯНГИ ҒОЯЛАР ТАЛҚИНИ

14.10.2012
64 марта ўқилди
ЯНГИ ҒОЯЛАР ТАЛҚИНИ

Жорий йилнинг 10-12 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Ўзбекистон матбуоти” – Иккинчи Миллий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу кўргазмадан кўзланган мақсад - республикамизда фаолият юритаётган босма ахборот нашрларининг фаолиятини ва бу соҳадаги янгиликлардан соҳа вакилларини хабардор қилишдир. Қолаверса, юртимизда ахборот соҳасини либераллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишдир.

Ушбу кўргазмада юртимизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган босма нашрлар, нашриётлар ходимлари, реклама ва полиграфия хизматлари билан шуғулланувчи ташкилотлар вакиллари, журналистлар ва шу соҳага қизиқувчи ёшлар иштирок этишяпти.

“Бу кўргазма нафақат ёшлар учун, балки тажрибали журналист ва ноширлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ахборот деярли ҳар куни алмашинаётган бугунги кунда қайси соҳа бўлмасин, мутахассисга ўз соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлиб туриш маъсулиятини юклайди. Шунинг учун ҳам бундай кўргазмалар биз каби устозлар ва талабалар учун жуда муҳим,” – дейди Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факуьтети декани Маҳлиё Мирсоатова.

Нашриётлар томонидан кўргазмага қўйилган янги китоблар барчанинг диққат-эътиборини тортди. Улар орасида “Чўлпон”, “Маънавият” ва “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан чоп қилинган болалар учун мўлжалланган китоблар, айниқса, ўзига хос ранг-баранг безаклари билан ажралиб турибди. Китоблар кўргазмаси билан бир қаторда уларнинг савдоси ҳам ташкил қилинганлиги китобсевар ёшлар учун айни муддао бўлди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244