
Китоб барча даврларда ҳам инсонларга яқин ҳамроҳ, сирдош дўст, беғараз маслаҳатчи бўлиб келган.
Билмаганингизни ўрганиш, билганингизни янаям мустаҳкамлашда ундан яхши устозни тополмайсиз.
Шу мақсадда яқинда “Оила” илмий-амалий маркази балоғат ёшидаги қизлар учун “Қизлар энциклопедияси”ни нашрга тайёрлади. Ушбу китобни қўлига олган ўсмир қиз дилкаш дўстини топгандай қувониши, шубҳасиз. Чунки, қиз бола табиатан уятчан бўлиб, барча муммоларини ҳам ота-оналари, устозлари, дугоналарига айтишни лозим топмайди. Дилидаги саволлари эса талайгина.
Энциклопедия хилма-хил мавзуларга бой, рангли, замонавий дизайн услубида яратилган бўлиб, китобдан ўсмир қизларда юз бераётган руҳий ва физиологик жараёнлар, уларнинг миллий ва замонавий қиёфаси, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишга доир қизиқарли маълумотлар, тестлар, маслаҳатлар ўрин олган. Қолаверса, ундаги ҳар бир мавзуга алоҳида ёндашилиб, миллий анъаналаримиз, қадриятларимизнинг ўзига хос руҳи сингдирилган.
Китобда “Ҳунарли қиз хор бўлмас” мақоли талабига амал қилган ҳолда пазандалик маҳоратининг сир-асрорлари, миллий ҳунармандчилигимизнинг анъанавий усуллари, ноанъанавий дизайн маҳорати саҳифалари ҳам ўрин олган.
Энциклопедияни чоп этилишида бевосита “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари Х.Мамадалиева бошчилигида етакчи илмий ходимлар – М.Якуббекова, Ф.Акрамова, шунингдек, илмий ходимлар – М.Раҳмонова, Н.Шомуротова, З.Билолова, Х.Абдуллаевалар жонбозлик кўрсатишган бўлиб, китобнинг айниқса, “Ички гўзаллик олами”, “Қизлар сирлари”, “Қизлар саломатлиги”, ”Гўзаллик сирлари”, бобларида қизларимиз дилига яқин гапларни топиши мумкин. Чунки, қизлар гигиенаси, жинсий тарбия, руҳиятнинг нозик масалаларига китобда алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, “Кийиниш”, “Уй тутиш санъати”, “Пазандалик маҳорати” ,”Қиз боланинг қирқ ҳунари бўлсин” боблари улар учун ўзига хос маҳорат мактабини ўтайди.
Қизларнинг дунёқарашини бойитишда ўзига хос ўрин эгаллаган ушбу китобни “Меҳрибонлик” уйлари ва мактабларга бепул тарқатиш режалаштирилган. Мақсад балоғат ёшидаги ўқувчи-қизларнинг нозик масалалардаги муаммоларига жавоб олиши ҳамда уларни ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишига ёрдам беришдир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
