Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЯНГИ АРЕНА – ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

20.03.2019
83 марта ўқилди
ЯНГИ АРЕНА – ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

Хабарингиз бор, яқинда пойтахтимизда  “Humo Arena” кўп тармоқли муз саройининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу мажмуа шубҳасиз,  илғор муҳандислик ва бинокорлик ечимлари, техник жиҳозланганлик даражаси бетакрорлиги билан кўпчиликнинг қизиқишига сазовор бўлди.

Мажмуанинг 12 минг 500 ўриндан иборат асосий майдони трансформация усулида қурилган бўлиб, қисқа вақтда уни қайта жиҳозлаш, ўриндиқлар сонини ошириш ёки камайтириш мумкин. Аренани лойиҳалаштириш ва қуришда замонавий шаҳарсозлик қоидалари, экологик хафсизлик ва спорт иншоотларига доир халқаро талабларга риоя қилинган, энергия самарадор технологиялар қўлланилган. Бу хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг каби қишки спорт турлари билан бирга кураш, бокс, мини-футбол, баскетбол, волейбол, таэквондо бўйича мусоқабалар ўтказиш, шунингдек, концерт, шоу, кўргазма, конференция ва бошқа маданий тадбирлар ташкил этиш имконини беради. 

Мажмуанинг концептуал лойиҳаси Жанубий Кореянинг “Heerim Architects & Planners” компанияси, том қисмининг лойиҳаси Австриянинг “Oberhofer Stahlbau” компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Умуман, иншоотни қуриш ва жиҳозлашда Германия, Буюк Британия, АҚШ, Испания, Италия, Бельгия, Франция, Финляндия, Россия каби мамлакатларда ишлаб чиқарилган техника ва технологиялардан фойдаланилган.

Айтиш жоизки, бугунги кунга келиб МДҲ давлатларининг бирортасида бундай аренанинг муқобили йўқ деса ҳам бўлади. 
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, 2018 йилда арена қурилишини кўздан кечириш давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мазкур комплексда ёпиқ мажмуаларда ўтказилувчи барча спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш имконини интеграциялаштиришга оид топшириқ берган. Шу боис очиладиган аренада нафақат қишки спорт турлари, балки баскетбол, гандбол, яккакураш каби кўплаб бошқа спорт турлари билан ҳам шуғулланиш мумкин. Шубҳасиз, янги арена – янги имкониятлар эшигини очишга хизмат қилади.
Humo Arena ёпиқ майдонда ўтказилувчи ҳар қандай спорт тури бўйича мусобақа ўтказиш учун жаҳон талабларига тўлиқ жавоб беради.

"Бундан ташқари, мазкур комплексда маданий тадбирларни ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Таъкидлаш жоизки, иншоот жаҳон юлдузлари рейдерларига 80-95 фоизга тўғри келади.

“Humo Arena” юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш, йирик халқаро мусобақаларни ўтказиш, энг муҳими, ёшларни спортнинг қишки турларига ҳам кенг жалб этишда муҳим омил бўлади. Шунингдек, кўп тармоқли спорт-кўнгилочар иншооти сифатида барча аҳоли қатламларининг жисмоний ва маданий камолотига хизмат қилади. Келгусида бундай мажмуа ва марказларни мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам қуриш кўзда тутилган.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330