17 февраль куни, Германиянинг нуфузли клиникаларида олти ойдан зиёд вақт мобайнида турли хасталик билан даволанган 12 нафар бемор болалар ўз соғлиғини тиклаб, ота-оналарининг бағрига қайтишди.
Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги қарори билан тасдиқланган “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг 44-бандига мувофиқ, имконияти чекланган ва кам таъминланган оилаларда туғилган тиббий ёрдамга муҳтож болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш, таянч-ҳаракат тизими ва бўйин умуртқа поғонаси шикастланган болаларга “Чиройли оёқчалар” лойиҳаси доирасида мамлакат клиникаларида жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш, танаси куйган болаларни даволаш борасидаги ишларда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг ҳам алоҳида ўрни бор. Шу мақсадда, жамғарма томонидан бемор болаларни чет элнинг нуфузли клиникаларида даволашнинг махсус дастури ишлаб чиқилган.
2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ўтган йил давомида жамғарма томонидан Германияга даволаниш учун жўнатилган 12 нафар бемор болалар даволаниш муолажаларини ўтаб, юртимизга, оила даврасига қайтишди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
