Бокс бўйича XVII жаҳон чемпионатида нимчорак финал баҳслари якунланиб, ўн вазн тоифасида жами саксон нафар боксчи совринли ўринлар учун курашиш имкониятини қўлга киритди.
Қозоғистонда давом этаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг яна икки нафар аъзоси нимчорак финал босқичидан муваффақиятли ўтди.
52 килограмм вазн тоифада рингга чиққан ҳамюртимиз Жасурбек Латипов арманистонлик Нарек Абгарянни мағлубиятга учратди. Ўтган жаҳон чемпионатида бронза медални қўлга киритган ҳамюртимиз бу гал ярим финалга чиқиш учун ирландиялик Патрик Барнс билан рақобатлашади.
81 килограмм вазн тоифасида Осиё чемпиони – Ойбек Мамазулунов жаҳон чемпионатида ҳам совринли ўринларга даъвогарлик қилмоқда. Моҳир спортчимиз нимчорак финал баҳсида Босния ва Герцеговина терма жамоаси аъзоси Жамол Босняк устидан ғалаба қозонди. Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси навбатдаги жангини нидерландиялик Петер Мулленбергга қарши ўтказади.
Шу тариқа жаҳон чемпионатининг чорак финал босқичига йўлланма олган боксчиларимиз беш нафарга етди. Жасурбек Латипов ва Ойбек Мамазулуновдан ташқари, Санжар Раҳмонов, Азизбек Абдуғафуров ва Рустам Тўлаганов ҳам нимчорак финалида зафар қучган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортПСКЕНТДА АВТОМОБИЛЛАР ПОЙГАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йил 12 сентябрда Пскентдаги "Жанубий" трассасада автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистонда автомобиль спортини тарғиб қилиш ва ютуқл
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
