Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЯНА БИР ЭъТИРОФ

08.12.2012
55 марта ўқилди
ЯНА БИР ЭъТИРОФ

Қадимдан улуғланиб, хушовоз бахшилар томонидан куйланиб келинган халқ достонларида Ватан ишқи, она тупроқ эъзози, эл шижоати, мардлик, соф севги, вафо-садоқат туйғулари мадҳ этилган. Шу боис ҳам улар тилдан-тилга кўчиб асрлар оша янграб келмоқда. “Гўрўғли”, “Алпомиш”, “Ҳасанхон” каби бир қатор достонлар ана шулар сирасига киради.

Ўзбек Миллий академик драма театрида Осиё “Достончилик санъати” Қўмитаси томонидан Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида бўлиб ўтган эртак, афсона ва эпослар сенарийларининг халқаро танлови ғолиблари “Алпомиш” киносенарийси муаллифларига гран-при совринини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Халқ достончилик ижодидаги асрлар оша бизгача етиб келган асл нусхадаги санъат асарларини сақлаш ва замонавий кўринишда талқин қилиб келгуси наслларга етказишни мақсад қилган ушбу халқаро кўрик-танловда ҳамюртларимиз Мастура ва Жасур Исхоқовлар гран-при соҳиби бўлишди. Тадбирда иштирок этган Корея Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Чо Де Ван халқаро танлов ғолиблари Мастура Исхоқова ҳамда Жасур Исхоқовларни қизғин қутлаб гран-при мукофотини топширди. “Алпомиш” киносенарийсининг бундай юксак мукофотга сазовор бўлиши бой маданий меросимизни халқаро миқёсда яна бир бор тан олинишидир. Энг муҳими Осиё Қўмитаси аъзолари юртимизннинг Бухоро, Хива ва Самарқанд каби қадимий шаҳарларини халқ достончилик ижод маҳсули бўлмиш афсона, эртак ва халқ эпослари яхши сақланган ва дунёга тарқатилган маркази дея эътироф этишди.

Жасур Исхоқовнинг яна бир “Шаҳзода Шерзод саргузаштлари” деб номланган киносенарийси Марказий Осиё ва Корея Республикаси мамлакатлари маданият вазирликларининг “Энг яхши киносенарий” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди. Совринни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Турсунали Қўзиев топширди. Саънат, маданият, театр ва кино намоёндалари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган тадбир сўнггида “Алпомиш” спектаклидан саҳна кўриниши ва фолклор қўшиқлар дастурлари тақдим этилди.

Теглар:#2012/48

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Фарзандингиз мактаб ёшига етдими?Жамият

Фарзандингиз мактаб ёшига етдими?

Энди ота-оналик масъулияти янада ортади. Болакай атроф-муҳитга синчковлик билан қараб, кўрганларини ўзича муҳокама қилади ва уларни ўзлаштиради, айрим нарсаларни такрорлашга уринад

21.05.2021247
Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқдаИқтисод

Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда

«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот

10.08.2021126
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031