Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ян Гейл: Самарқанд – тарихийлик ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар

19.05.2017
40 марта ўқилди
Ян Гейл: Самарқанд – тарихийлик ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган даниялик таниқли халқаро архитектор, “Gehl Architects” компанияси асосчиси Ян Гейл 18 май куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Дания Қироллиги Нафис санъат академиясининг меъморлик бўйича фахрий магистри Амир Темур мақбараси ва Регистон майдонини ҳайрат билан томоша қилди. Меҳмонга ушбу обидаларнинг яратилиш тарихи, уларни асраб-авайлаш борасида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди. Ян Гейл бундан бир неча аср олдин бунёд этилган мазкур иншоотларнинг мукаммал меъморий ечимлар асосида қурилганини қайд этиб, бу аждодларимизнинг юксак ақл-заковатидан далолат беришини таъкидлади.

Регистон майдони ва Сиёб деҳқон бозорини боғловчи Ислом Каримов кўчасининг шарқона, ўзига хос ландшафт дизайни, миллий ҳунармандлик устахоналари ва савдо дўконлари, тарихийликка уйғун замонавий кўриниши ҳам меҳмонда катта таассурот қолдирди.

– Самарқанддаги бир неча асрлик обидалар билан танишиб, шаҳарнинг замонавий архитектурасида тарихий элементлар кўп акс этиши боисини англадим, – дейди Ян Гейл. – Бу жуда завқли ва ўзига хос. Муҳими, уларда маълум бир мақсад бор, ифодалар мавжуд. Бу анъаналарни йўқотмаслик ва уларни такомиллаштирган ҳолда замонавий шаҳарсозликда кенг фойдаланиш лозим.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида Ян Гейл иштирокида замонавий шаҳарсозлик архитектурасига бағишланган семинар ўтказилди. Институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар, архитектор ва лойиҳачилар қатнашган тадбирда замонавий жаҳон архитектурасининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз юритилди.

Шаҳарсозлик архитектурасида атроф-муҳит мусаффолигини асраш ва аҳоли учун қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилиши, яшил майдонларни кўпайтириш, велосипед ва пиёдалар йўлаклари тармоғини ривожлантириш лозимлиги таъкидланди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330