
Яқинда интернет тармоғида Самарқанд шаҳрида бундан бир ярим йил аввал, аниқроғи 2017 йил бошида сунъий йўл билан дунёга келган чақалоқлар савдоси ва аборт билан шуғулланган Наргиза Санахонова бошқарувидаги хусусий “туғуруқхона” аниқлангани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди.
Маълум бўлишича, ушбу хусусий тиббиёт муассасаси бирламчи бўғинда ҳисобда туришдан қочган, ҳеч бир тиббиёт муассасасида назоратда бўлмаган ҳомиладор аёлларни туғдириб, тақиқланган тиббий хизмат фаолияти билан шуғулланиб келган. Прокуратура ходимларининг текширувларидан сўнг муассасанинг масъул шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Рўй берган ушбу ноқонуний ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ушбу йўналишдаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, хусусий тиббиёт ташкилоти фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатиш, айниқса, фаолияти тўхтатилган хусусий клиникага қайта лицензия бериш тартиби ва шартларини қайта кўриб чиқиш кераклигини кўрсатди. Гап инсон саломатлиги ва ҳаёти ҳақида борар экан, бунда ҳар бир масалага чуқур ёндашиш ва қатъий талаблар асосида ишлаш лозим.
Халқаро экспертларнинг фикрича, Ўзбекистонда чақалоқлар ўлимини нотўғри қайд қилиш ҳолатлари учрайди. Натижада айрим минтақаларда бу борадаги кўрсаткичлар камаяди.
Туғилиш ва ўлимнинг барча ҳолатларини аниқ қайд қилиш, нафақат аҳолининг табиий ҳаракати юзасидан ишончли статистик маълумот олишда, балки болалар ҳуқуқини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Қайд қилиш чоғидаги хатолар болаларнинг давлат томонидан бериладиган ёрдам ва хизматлардан фойдаланиш имкониятларини чеклаб, уларни фамилия ва фуқаролик олиш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин. Қолаверса, болаларнинг яшаб кетиш имкониятларини оширишга қаратилган сиёсатнинг соғлом туғилган ва дунёдан ўтган фуқаролар ҳақидаги ишончли маълумот мавжудлигига ҳам боғлиқ.
Шундай экан, энг аввало, инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун бўлмоғи лозим. Айниқса, фарзандларимиз саломатлиги ва уларнинг хавф-хатарсиз вояга етишида биз катталар доимо масъулмиз.
Эльмира БОСИТХОНОВА,
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари:
– Хусусий тиббиёт муассасаларига акушерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмаган. Бу чекловлар тегишли қонунчилик ҳужжатларида ўз ифодасини топган. Хусусусий тиббиёт муассасалари фақат гинекология тиббий ихтисослиги доирасидагина фаолият олиб бориши мумкин. Соддароқ айтганда, гинекология – бу фақат хотин-қизларга хос бўлган касалликларни даволайдиган тиббий ихтисослик тури ҳисобланади. Акушерлик эса ҳомиладорлик, туғиш жараёни ва туғуруқдан кейинги ҳолатни ўрганувчи ва тиббий ёрдам кўрсатувчи ихтисосликдир. Кўриниб турибдики, ҳомилани ривожлантиришдан тўхтатиш (аборт қилиш) бу акушерлик ихтисослигига тегишли аралашувдир. Шу сабабдан ҳомилани тўхтатишни фақат акушерлик бўйича фаолият юритадиган давлат тиббий муассасаси амалга ошириши лозим.
Фарҳод РАҲИМҚУЛОВ,
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Нодавлат ташкилотларининг тиббий фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи:
– Соғлиқни сақлаш вазирлиги хусусий тиббиёт ташкилотлари учун туғуруқни қабул қилиш фаолияти тақиқланган тиббий фаолият тури рўйхатига киритилган. Шу боис ушбу ихтисослик тури бўйича лицензия ҳам берилмайди. Хусусий тиббиёт ташкилотларининг бундай фаолият билан шуғулланиши эса ноқонуний фаолият сифатида баҳоланиб, маъмурий ёки жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
