Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Хусусий МТМлар кўпаймоқда

21.06.2018
50 марта ўқилди
Хусусий МТМлар кўпаймоқда

Бугун юртимизда мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб этишга алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусий боғчалар ташкил этишга рағбат билдирган тадбиркорлик субъектлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаяпти. Бундан кўзланган асосий мақсад давлат ва нодавлат муассасалари ўртасида рақобатни кучайтириш орқали таълим сифатини янада яхшилаш, ёш авлоднинг ҳам маънан, ҳам жисмонан етук шахс бўлиб вояга етишига кенг шароит яратишдан иборат.

Маълумки, айни пайтда юртимизда мактаб ёшигача бўлган болалар таълимнинг илк босқичига тўлиқ қамраб олинмаган. Бунга эса жуда кўп сабабларни келтириш мумкин. Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори асосида жойларда барча замонавий талабларга жавоб берувчи нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини кенг йўлга қўйишга устувор аҳамият қаратилаётгани ҳам шундан.

Мактабгача таълим вазирлиги маълумотларига кўра 2018 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига қамрови 33 фоизни ташкил қилмоқда. Йил охирига бориб, бу кўрсаткични 47 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Бугунга келиб мамлакатдаги МТМлар сони 5 минг 800 тага етган бўлса, улардан 400 таси нодавлат боғчалар ҳисобланади, яъни ўтган етти ой ичида бундай масканлар сони деярли 855 тага ошди.

МТМлар фаолияти сифатини оширишнинг асосий индикаторларидан бири тизимда инновацион муҳитнинг яратилишидир. Шу мақсадда Жанубий Корея, Хитой, Буюк Британия, Финляндия ҳамда Туркиянинг шу йўналишдаги тажрибалари атрофлича ўрганилди. Халқаро тажрибалар инобатга олинган янги лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда.

Қолаверса, Ўзбекистонда биринчи марта МТМлардаги озиқ-овқат блоклари алоҳида биноларга кўчирилади. Бинолар орасида иссиқ изоляцион ўтиш йўлаклари бўлиши кўзда тутилган. Шунингдек ҳам мусиқа, ҳам спорт залларини ўзида уйғунлаштирган универсал заллар ташкил қилиниши режалаштирилган. Энг катта эътибор ўйин ҳудудларига қаратилади. Аввал ухлаш хонасида бола кунига атиги икки соат вақт ўтказган бўлса, энди трансформер-каравотлар ҳисобига бу ҳудуд анча мобиллаштирилади ва ундан ўйин ҳудуди сифатида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади. Шу билан бирга МТМларда юқумли касалликлар профилактикасига ҳам етарлича диққат қилинмоқда.

Дарҳақиқат, бундай мактабгача таълим муассасалари кичкинтойларнинг қобилият ва истеъдодларини эрта рўёбга чиқариш, уларнинг маънавий-руҳий, интеллектуал шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Ўз навбатида фарзандининг боғчага қатнашидан ота-она ҳам хурсанд бўлади. Шу орқали фойдали иш билан машғул бўлишга фурсат топади. Улар оиласи фаровонлиги учун бехавотир елиб-югуради.

Теглар:#2018/25

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124
Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилишИқтисод

Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти

07.04.2022977
МЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДАИқтисод

МЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДА

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий метрология соҳасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларини

05.06.2024976