Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Хурсандчилик улашмаган ғалаба

24.06.2013
49 марта ўқилди
Хурсандчилик улашмаган ғалаба

2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси курашни плей-офф босқичида давом эттирадиган бўлди.

Осиё саралаш минтақасининг тўртинчи босқичида "А" гуруҳида тўп сурган Миржалол Қосимов шогирдлари Тошкентда ўтган сўнгги турда Қатар миллий терма жамоасини 5:1 ҳисобида енгди.

Ҳамюртларимиз дастлабки дақиқадан ҳужумга зўр берган бўлса-да, биринчи бўлиб ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди. Футболчиларимиз иккинчи бўлимда ҳужумни янада кучайтирди. Бунинг самараси ўлароқ Баҳодир Насимов иккита, Олег Зотеев, Одил Аҳмедов ва Улуғбек Бақоев биттадан гол уриб, терма жамоамизнинг йирик ғалабасини таъминлади.

Бироқ, бу ғалаба жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма олишимиз учун етарли бўлмади. Сабаби Жанубий Корея футболчилари ўз майдонида эронликларга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Шундай қилиб, Эрон миллий терма жамоаси 16 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекис­тон ва Жанубий Корея бир хил – 14 тадан очко жамғарган бўлса-да, тўплар нисбатига кўра кореяликлар иккинчи йўлланмани қўлга киритди.

– Бугун мақсадимиз ўзбек футбол мухлисларига хурсандчилик улашиш эди. Афсуски, ниятимиз амалга ошмади. Бу иш насиб қилмаган экан. Нима бўлганда ҳам ҳаёт давом этади. Бизни олдинда муҳим учрашувлар кутиб турибди. Энди бор эътиборимизни ўша баҳс­ларга қаратишга мажбурмиз, – дея ўз фикрларини билдириб ўтди учрашув ниҳоясига етгач, терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов.

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА томонидан Осиё қитъаси учун жаҳон чемпионатига тўрт яримта йўлланма ажратилгани боис Ўзбекистон миллий терма жамоаси энди "В" гуруҳининг учинчи жамоаси билан уй-сафар тизимида иккита учрашув ўтказади. Ғолиб жамоа жаҳон чемпионатига чиқиш учун Жанубий Америка мамлакатлари саралаш мусобақасида бешинчи ўринни эгаллаган терма жамоа билан икки учрашувда майдонга тушади.

Теглар:#2013/25

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020332