Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Хурмонинг саломатлик учун фойдали жиҳатлари

23.11.2017
105 марта ўқилди
Хурмонинг саломатлик учун фойдали жиҳатлари

Куз неъмати – хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза каби енгил ҳазм бўлувчи моддаларнинг кўплиги туфайли унинг икки-уч донаси ҳам қорнингизни тўйдириши мумкин.

Бу мева таркибидаги натрий, калий, магний, кальций, темир моддалари бўйича биринчи ўринда туради. Пишган хурмо меъда-ичак тизими, жигар фаолияти, кўриш қобилиятини яхшилайди, тери ва жинсий безлар фаолиятига ижобий таъсир этади.

Хурмо қовоқ, чаканда, ўрик ва бошқа сариқ-зарғалдоқ тусли сабзавотлар ва мевалар каби ёш ўтиши билан юзага келадиган ўсимталарнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. У ҳужайра тузилмаларини шикастловчи эркин радикалларга қарши жуда кучли антиоксидант ҳисобланади. Хурмо терининг кексайиш белгиларига қарши курашади, буйракдаги тошлардан халос этади. Таркибидаги магний моддаси буйракда тошлар ҳосил бўлиш эҳтимолини камайтиради. Организмдан натрий тузлари чиқишига ёрдам беради. Шунингдек, хурмо юрак касалликларига жуда фойдали. Яна шифокорлар ушбу мевани варикоз ва милклар қонашидан азият чекувчи кишиларга тавсия этади. Хурмо ичак таёқчаси, олтинранг стафилококга қарши бактерицид таъсирга эга. Унинг шарбати сурункали диареядан халос бўлишда ёрдам беради. Бундан ташқари, у асаб тизимини тинчлантиради, кишининг иш лаёқатини оширади.

Теглар:#2017/47

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330