
Рамазон дастурхонида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган хурмо севиб истеъмол қилинади. Айни кунларда мазкур мева турини деярли барча озиқ-овқат дўконларида учратиш мумкин.
Эрон хурмоси номи билан аталадиган ушбу мева Арабистон ва Шимолий Африка мамлакатларида нон ўрнини босувчи, энг асосий озиқ-овқат маҳсулоти сифатида кенг тарқалган. Дунё бўйича мазкур меванинг 300 дан ортиқ тури Исроил, Эрон, Тунис, АҚШ каби бир қанча мамлакатларда тарқалган. Ҳозирги вақтда уни энг кўп етиштирадиган ва дунё мамлакатларига етказиб бериш бўйича Саудия Арабистони етакчи ўринни эгаллайди.
100 грамм маҳсулот 305 ккал (килокалория) бўлиб, ундаги оқсиллар 2, 2 гр. ёғ 0, 2 гр. углеводлар 71, 9 гр. ни ташкил этади.
Хурмо таркибида 60-65 фоиз углевод бўлган ягона мева тури саналади. Маҳсулотнинг фторга бойлиги тишларни кариесдан ҳимоя қилади ва таркибидаги селен юрак хасталиклари хавфини олдини олади. Мева таркибида 23 турдаги аминокислоталар ҳамда пектин, А провитамини, В гуруҳига кирувчи витаминлар мавжуд. Шунингдек, унинг таркибида рух, темир, магний, калий, марганец, альюминий, натрий, кобальт, кадмий, бор каби микроэлементлар ва минераллар учрайди. Хурмонинг энг фойдали хусусиятлардан бири унинг таркибида холестерин моддаси мавжуд эмас.
У ақлий қобилиятни ривожлантириб, иш суръатини ошириш хусусиятига эга. Мазкур мева истеъмол қилинганда, инсоннинг нафақат ички организми, балки ташқи гўзаллигига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Фоли кислотаси ва Е витаминига бойлиги сабаб, у сочлар илдизини мустаҳкамлаб, тирноқларнинг синувчанлигини олдини олади ҳамда организмдаги йўқотилган калий ўрнини тиклайди. Мазкур мева юрак қон-томир касалликлари, хавфли ўсма, сил, аритмия, гипертония (қон босимининг юқори бўлиши) билан боғлиқ касалликларда тавсия этилади.
Хурмо мевасининг данагини кукун ҳолига келтирилса, у кофе ўрнини босади. Данакнинг витаминларга ва фойдали хусусиятларга бойлиги сабаб ундан мазали капучино тайёрлаш мумкин.
Эрон хурмосининг энди узиб олинган тури ўзининг силлиқлиги, ҳар қандай қатламлардан холилиги билан ажралиб туради. Унинг меваси серсув бўлади, аммо шираси қуритилган хурмочалик ширин бўлмайди.
Мазкур меванинг фойдали хусусиятлари гарчи кўп бўлса-да, тавсия қилинмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд эканлигини унутмаслик керак. Меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси касалликлари билан оғриган беморларнинг касаллик авж олган (қўзғалган) палласида ушбу мевани истеъмол қилиш тавсия этилмайди...
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатЎткир юқумли ичак касалликлари: кимлар кўпроқ чалинади?
Ушбу касалликларнинг кеч баҳор ва ёз, куз мавсумларида кўпроқ учрашига бир қанча омиллар сабаб бўлиши мумкин: – Ҳаво ҳарорати юқори бўлган вақтларда инсонларнинг қайнатилмаган сув
ТабобатЁз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?
Ҳозир юртимизда айни пишиқчилик мавсуми. Ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Бу даврда аҳоли, айниқса болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Шулардан бири – ўткир д
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
СаломатликОна сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди
Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис
