
Бу ёрқин рангли мева ўзига хос мазаси сабаб “олтинранг қуёш”, “худолар таоми” дея эътироф қилинган. Шу билан бир қаторда дунёнинг турли мамлакатларида мазкур мева турли хилдаги номлар билан аталган. Хусусан:“хитой шафтолиси”, “ёввойи хурмо”шулар жумласига киради. Ҳозирда мазкур меванинг беш юздан ортиқ навлари аниқланган бўлиб, уларнинг аксарияти тропик мамлакатларда ўсади. Хурмонинг фойдали хусусиятлари ҳақида жуда кўп гапирилган. Биз уларнинг асосийларига тўхталамиз.
Хурмонинг инсон саломатлиги учун фойдаси
- Унинг таркибида пектин моддаси мавжуд. Шу сабаб ушбу мевадан ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммолари бор инсонлар истеъмол қилиши тавсия этилади.
- Хурмо – витамин ва минераллар хазинаси. Шу сабаб у кузги авитаминоз хасталиги билан курашади.
- Таркибида антиоксидантлар мавжудлиги сабаб қариш жараёнига қарши восита саналади.
- У антисептик таъсир кучига ҳамда яллиғланиш ва зарарли бактерияларга қарши кучли таъсир қилиш хусусиятига эга пешоб ҳайдовчи мева саналади. Унинг бу хусусити сабаб организмдаги ортиқча сув ва туз чиқиб кетади.
- Таркибидаги фруктоза ва глюкоза юракни бақувват қилади. Хурмо таркиби магний ва калий моддасига бойлиги сабаб юрак хасталигидан азият чекувчиларга уни истеъмол қилиш тавсия этилади.
- Мазкур мева атеросклероз хасталиги билан курашади.
- Таркибидаги С ва Р витамини қон-томирдар фаолиятини мустаҳкамлайди, шу сабаб уни милклар қонаши ва варикоз хасталикларида истеъмол қилиш мумкин.
- У шамоллаш ва йўталда самарали таъсир кўрсатади.
Хурмо ўзида бир қанча фойдали жиҳатларни жамлагани билан, уни истеъмол қилишга доир қарши кўрсатмалар ҳам мавжуд.
Мева таркибида кўп миқдорда шакар моддаси мавжудлиги сабаб қандли диабет билан азият чекаётган беморларга уни ейиш тавсия қилинмайди. Шу билан бир қаторда у ортиқча вазннинг йиғилишига ҳам сабаб бўлади. Унинг таркибида танин моддаси мавжуд. Шу сабаб ичаклар спазми (сиқилиши) ва қабзиятда истеъмол қилиш мумкин эмас.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
