Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Хонадонимиздаги телеойна

16.06.2014
52 марта ўқилди
Хонадонимиздаги телеойна

бизга нималарни намойиш этади?!

Инсон онгига сезиш аъзолари орқали узатилган ахборотлар воситасида ҳаракатланади ва ҳаёт кечиради. У табиат, борлиқ ҳатто, йўқликдан ҳам таъсирланиб яшайди. Инсон фақат кўрган-кечирганлари билан эмас, балки атрофдан узатилаётган маълумотларни қабул қилиб мукаммаллик касб этади. Яъни, тинмай изланиши, китоб ўқиши, зиёли, билимли инсонлар суҳбатидан баҳраманд бўлиши ва шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан ҳамнафас умр кечирмоғи даркор. Негаки, газета, радио, телевидение ва интернет тармоғи инсониятни бутун дунё билан боғлаб турувчи, уни жаҳон ва мамлакатда содир бўлаётган турли воқеа ва ҳодисаларнинг тафсилотларидан бохабар қилувчи асосий воситадир.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, “Демократик жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштироки ҳақида сўз юритар эканмиз, албатта ахборот эркинлигини таъминламасдан, оммавий ахборот воситаларини одамлар ўз фикр ва ғояларини, содир бўлаётган воқеаларга ўз муносабати ва позициясини эркин ифода этадиган минбарга айлантирмасдан туриб, бу мақсадларга эришиб бўлмаслигини ўзимизга яхши тасаввур этамиз”.

Газета сўз орқали, радио сўз ва овоз билан, телевидение эса сўз, овоз ҳамда тасвир воситасида томошабинга таъсир кўрсатади. Буларнинг орасида телевидениенинг таъсир доираси ҳар иккисидан ҳам кенгроқ. Маълумки, матбуот ва радио материалларига нисбатан телекўрсатув ва дастурлар, ойнаи жаҳон орқали намойиш этилаётган фильм ва турли клип-лавҳаларнинг мухлислар қамрови кўп.

Шу боисдан ҳам телевидениенинг ижодий жамоаси зиммасига оғирроқ масъулият юкланиб, улардан яна ва яна изланиш, қаттиқ меҳнат талаб қилади. Ҳозирда айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси бу масъулиятни англаган ҳолда самарали меҳнат қилмоқда. Буни эфирларни банд қилган бир-биридан қизиқарли дастурлар, кўрсатувлар орқали англаб етиш мумкин. Жумладан, “O‘zbekiston” телеканали орқали доим бериб бориладиган “Ассалом, Ўзбекистон”, “Заковат”, “Бир жиноят изидан”, “Ойдин ҳаёт”, “Yoshlar” телеканалидаги “Нуқтаи назар”, “Киномания”, “Кўзмунчоқ”, “Жиноят ва жазо” каби дастур ва кўрсатувларнинг ўз томошабини бўлиб, улар инсонларнинг маданий ҳордиқ чиқаришига хизмат қилиши билан бирга иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий билимларининг шаклланишига ҳам туртки бўлади.

Биргина “Ассалом, Ўзбекистон” дастурини олиб қарайдиган бўлсак, у бир-биридан мазмунли ҳамда фойдали саҳифалари билан томошабинни экран қаршисига муҳрлай олади. Сабаби, дастур кенг томошабинлар аудиториясига мўлжалланиб тасвирга туширилади ва тақдим этилади. Уни жажжи болажонлар ҳам, нуроний онахон, отахонлар ҳам бирдек мароқ билан кўриб боради.

Дастур ва кўрсатувларнинг миллий маданиятимизга мувофиқ ҳолда ёшу қарига мос бўлиши телевизор қаршисидаги томошабин учун ғоят аҳамиятли экани сир эмас. Афсуски, баъзида экран қаршисида ўтириб нима кўраётганимиз, нима учун кўраётганимизни ҳам билмай қоладиган дастурлар борлиги ҳам айни ҳақиқатдир. Айниқса, оила даврасида биргаликда кўриб бўлмайдиган экран маҳсулотлари дилни хира қилади.

Баъзида ўзимизнинг телевидение дастурлари орқали намойиш қилинаётган хорижий сериаллар, хусусий студияларда тайёрланиб, катта экранларга чиқаётган киноларда миллий урф-одатларимиз, қадриятларимизга умуман зид бўлган енгил-елпи ҳаётни тарғиб қиладиган кадрлар намойиш этилади, булар, айниқса, ўсиб келаётган ёшларимизга салбий таъсир кўрсатади.

Одам уларни кўриб на ҳордиқ чиқаради, на маънавий озуқа олади. Бу албатта, томошабин этикасига ҳам боғлиқ. Ҳар кимнинг дунёқараши ҳар хил, бироқ, эфирда кетаётган кадр ва лавҳалар томошабиннинг дунёқарашини кенгайтириш ўрнига уни жар ёқасига олиб келса, ғаразли фикрлар туғдирса, бу тўғри саналармикан?

Теглар:#2014/24

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782