
Холларнинг катталигига қараб, уни олиб ташлаш усуллари танланади. Майда ҳосилалар игна ёрдамида ўйиб олиб ташланади, катта хол скальпель билан кесиб олиниб, яра четлари тикиб қўйилади. Лазер ёрдамида холни олиб ташлаш усули фақат косметик мақсадда қўлланилади. Бунда куйдирилган ҳужайранинг хавфлилигини текшириб бўлмайди ва натижада хавфли ўсимта пайдо бўлаётгани кўринмайди.
Танасида 40 ва ундан кўп холи бор одам мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб, териси ҳолатини текширтириб туриши лозим. Мутахассислар бир кўришданоқ уларнинг ҳолатини аниқлай олишади. Агар шифокорга бирор холнинг кўриниши ёқмаса ҳам хавотирга тушишга ўрин йўқ. Теридаги айрим хавфсиз ўсмаларни ўз вақтида олиб ташлаш саратон касаллигининг олдини олишга ёрдам беради.
Оддий хол одатда унчалик катта бўлмайди ва доирасимон ёки чўзиқроқ, бир хил рангда бўлади. Бу аломатлардан бирортаси ўзгарганда, зудлик билан тери касалликлари шифокори – дерматолог ёки онколог мутахассисга мурожаат қилиш зарур. Агарда унинг атрофида қичишиш, оғриқ, яллиғланиш ва қонаш аломатлари пайдо бўлса, шифокорга боришни пайсалга солманг.
Ҳеч қачон ўзингиз холни олиб ташлашга уринманг! Бу нафақат хунук чандиқ ҳосил қилади, балки терининг чуқур қаватларига ҳаёт учун хавфли инфекция тушишига ҳам олиб келиши мумкин. Уни олдиргандан кейин икки ҳафта давомида спорт билан шуғулланманг ва жароҳат жойига сув теккизманг! Қолган холларингизни ҳам кўздан кечириб туришни унутманг!
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
