
– Яхши инсон ҳақида сўзлаш, уни давраларда алқаб ўтиш яхши-да... – дея сўз бошлади таҳририятимизга келиб, ўзини Дилфуза опа дея таништирган аёл. – Айниқса, ўз ишига сидқидилдан масъулият билан ёндашганлар ҳақида қанча кўп сўз айцак, ўзгаларга ўрнак бўлса бўлади-ки, ҳеч қусур бўлмайди.
Дилфуза опа айтганидек, “бамани ва холис инсон” – “Соғлом ва заиф эшитувчилар” карате-до клуби раҳбари, етти карра Ўзбекистон чемпиони, 4 маротаба Ўзбекистон кубоги совриндори, Марказий Осиё чемпиони каби унвонлар соҳиби бўлган, шунингдек, қатор жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этган Жасур Жамилов бўлади. Очиғи бир онанинг устоз ҳақида шу қадар тўлқинланиб гапириши каминани ҳайратга солди ва менда мураббий Жасур Жамилов билан яқиндан танишиш истаги туғилди.
Тошкент шаҳрида туғилиб, болалигидан спортга қизиққан, интилишлари самараси ўлароқ Тошкент давлат жисмоний тарбия институтининг белбоғли кураш факултетини тамомлаган ва айни кунларда “Жар” спорт мажмуасига қарашли Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган спорт тўгарагида мураббийлик қилиб келаётган Жасур Жамилов ҳузурига ҳозирги кунда 200 нафардан ортиқ ёшлар карате спорт турини ўрганиш мақсадида келишади. Ўз фаолияти ҳақида кўп ҳам тўхталишни истамайдиган устозни кузата туриб, машғулот давомида ўқувчиларга талабчан ва қаттиққўл эканлигига гувоҳ бўлдим. Машғулотларга келаётган турли ёшдаги ўқувчиларнинг порлоқ нигоҳлари, берилган кўрсатмаларни сидқидилдан адо этиши устознинг муваффақиятидан далолат беради. Ўз шогирдаларида меҳнатидан завқланиш хислатини уйғота билган муаллим эса ҳамиша ва ҳар ерда шарафга лойиқ.
– Фарзандим Абдулқодирнинг органимизми бироз таъсирчанлиги мени ташвишга соларди, – дейди биз билан суҳбатда Моҳира опа. – Уни чиниқтириш мақсадида шу спорт турига олиб келдим. Орадан бир йил ўтгандан сўнг бола организмидаги чидамлилик биринчи муваффақият бўлса, унинг руҳиятида шаклланган қатъият ва босиқлик навбатдагиси бўлди. Илк дасрларга мажбуран келадиган ўғлим эндиликда ўзи машғулотларга шошади. Амин бўлдимки, фарзандимга спорт турини, айниқса, мураббий танлашда адашмаган эканман.
Айтишадики, яхши устоз бўлиш учун нимани ўқицанг – ўшанга, кимни ўқицанг – ўшаларга меҳр қўймоғинг лозим. Ана шундагина касбнинг баракасига, элнинг олқишига эришасан. Эҳтимол карате спорт тури бўйича мураббий Жасур ака кўплаб ота-оналарнинг ҳурматига фидойилик, камтарлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндошганлиги туфайли эришган. Эътибор берсам, болаларнинг аксарияти қизиқиш ортидан келаётган бўлса, айрим ота-оналар фарзандини жисмоний ва руҳий чиниқтириш мақсадида машғулотларга жалб қилаётганига гувоҳ бўлдим.
– Спорт бола тарбиясида муҳим восита, – дейди Жасур Жамилов. – Афсуски, бунга аксарият ота-оналар тушуниб етмайди. Уларнинг фикрича, боланинг чуқур билим олишида спортнинг салбий таъсири бор. Орадан бироз вақт ўтгач, уни спортдан чеклашади. Аксинча, ота-оналар фарзандларини зарарли компютер ўйинларидан, турли уяли алоқа воситаларидан чегаралашлари лозим. Зеро, ёшлар онгига энг катта хавф улар орқали кириб келяпти.
Мураббийнинг фаолиятини кузатиб, у кишини касбида камол топган дея ҳеч иккиланмай айта оласан.
Эзгу ишнинг натижаси хуш ва қўш бўлади, деганларидек, бугун Жасур Жамилов карате спорт тури бўйича Шодихон Одилхонов, Абдуллоҳ Ҳасанов, Саидислом Жўраев, Алисултон Хожиев, Маҳмуджон Фозилжонов, Акмал Аксанов, Ҳасан Исоқов каби кўплаб спорт юзлдузларини кашф этди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?
Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и
Тиббий сабоқларҚўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?
Қўзиқориндан заҳарланиш овқатдан заҳарланишнинг оғир кечадиган тури ҳисобланади. Ушбу касаллик мавсумий бўлиб, асосан йилнинг баҳор ва куз фаслларида, аҳоли томонидан истеъмол учун
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
