
Ўзбекистон давлат санъат музейида мамлакатимизнинг Хитой Халқ Республикаси билан дипломатик алоқалар ўрнатганининг йигирма беш йиллигига бағишланган “Хитой маданияти ва санъати кунлари” фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур фестиваль Ўзбекистон давлат санъат музейи, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Тошкентдаги Конфуций институти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори А.Маннонов ва бошқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар бунга ҳуқуқий асос бўлаётганини алоҳида таъкидлади.
Фестивалда “Хитой маданий мероси”, “Табиат манзаралари” ҳамда “Янги йил байрами” мавзулари асосида ҳунармандчилик намуналари, графика ва рангтасвир асарлари, фотосуратлар кўргазмаси ташкил этилди. Томошабинлар Хитой халқининг анъаналари, урф-одатлари ва бой маданий мероси саналган меъморий, тарихий ёдгорликлар билан танишди.
– Мамлакатларимиз ўртасида бошқа соҳалар қатори маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб маданий кечалар, фестиваллар ўтказилиши анъанага айланган, – деди Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе. – Бундай тадбирлар халқларимиз ўртасидаги ишонч, меҳр-оқибат сингари самимий ришталарни янада мустаҳкамламоқда. Ўйлайманки, бу фестиваль ҳам айни шу мақсадга хизмат қилади.
Тадбирда ҳар икки мамлакатнинг миллий урф-одатларини ифодаловчи, дўстлик ришталарини тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.
Фестиваль доирасида Хитой хаттотлик санъати ва қоғоз бўлакларини қирқиш орқали турли-туман байрам ашёларини ясаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади, "Хитой бўйлаб саёҳат: байрамлар" номли ҳужжатли фильм намойиш қилинади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
