Юртимизда олиб борилаётган сиёсатнинг муҳим бўғинларидан бири бўлган ижтимоий ҳимоя масаласи жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатламларига ёрдам бериш мақсадида Тошкент вокзалидан Самарқанд шаҳрига Олмазор, Чилонзор, Сергели, Бектемир, Учтепа туманларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, кўп болали, боқувчисини йўқотган оилаларнинг жами 100 нафар 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалари (шулардан 15 нафари имконияти чекланган болалар) “Тошкент -Самарқанд” йўналиши бўйича бепул бир кунлик саёҳатга юборилди. Саёҳат давомида болажонлар Самарқанднинг диққатга сазовор қадамжоларини зиёрат қилишди.
Бу каби хайрия тадбирини ўтказишидан мақсад ёшларда Ватан туйғусини шакллантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни юртимиз тарихи билан яқиндан таништириш, ота-боболаримиздан қолган тарихий обидаларни асраб-авайлаш,мактаб ўқувчиларидан иборат. Болажонлар тарихий обидаларни зиёрат қилиб, катта таассуротлар билан Самарқанд - Тошкент йўналишида пойтахтга қайтишди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
ТабобатТиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция
Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман
ТабобатБуқоқ наслдан наслга ўтадими?
Буқоқ касаллиги насл суради. Жумладан, буқоқнинг тугунли, аутоиммун тиреоидит ва ёйма заҳар тури ота-онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бироқ саломатликка эътиборли бўлинса, шифокор к
