

Олмалиқ шаҳрида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг 20 йиллигига бағишлаб “Соғлом авлод – миллат келажаги” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.
Жамғарманинг Тошкент вилояти минтақавий филиали фаолиятига бағишланган мазкур анжуманда аҳоли саломатлигини сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
– Вилоят тиббий, ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари томонидан ўтган давр мобайнида 200 минг нафардан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди, – дейди жамғарма мутахассиси Раъно Абдураззоқова. – Ҳудудда истиқомат қилувчи 20 нафардан ортиқ бемор болалар хорижий давлатлар клиникаларида соғломлаштирилган.
Дарҳақиқат, мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янги босқичга кўтарилди. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш борасида дастурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ҳам фаол иштирок этаётгани қувонарли.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?
Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и
Тиббий сабоқларҚўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?
Қўзиқориндан заҳарланиш овқатдан заҳарланишнинг оғир кечадиган тури ҳисобланади. Ушбу касаллик мавсумий бўлиб, асосан йилнинг баҳор ва куз фаслларида, аҳоли томонидан истеъмол учун
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
СаломатликСоғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидаси
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунё аҳолисининг 60 фоизга яқини етарли даражада жисмоний фаолият билан шуғулланмайди. Оқибатда юрак-қон томир тизими хас
