Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Хайр, мактаб! Салом, коллеж!

30.05.2016
53 марта ўқилди
Хайр, мактаб! Салом, коллеж!

25 май санаси республикамиздаги умумтаълим мактабларини тамомлаётган ўқувчилар учун унутилмас кун. Бугун мактаб ҳовлисида йиғилган битирувчилар, уларнинг жонкуяр устозлари ва ота-оналар қалби ҳаяжонга тўла. Кечагина мактаб останасига етаклаб келган жажжи фарзандининг эндиликда қалдирғоч мисол мустақил ҳаёт томон учирма бўлаётгани улар қалбини қувончга тўлдиради.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг маълумотига кўра бу йил умумтаълим мактабларининг 9-синфини 476 минг нафардан ортиқ ўқувчи тамомламоқда. Таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш мақсадида битирувчиларнинг 42 минг нафардан ортиғи академик лицейларда, 433 минг нафардан зиёди эса касб-ҳунар коллежларида ўқиш истагини билдиришган.

– Мустақиллик йилларида Президентимиз томонидан таълим тизимини ислоҳ қилиш, шу жумладан, мактаб таълимини ривожлантириш, ҳеч кимдан кам бўлмаган баркамол авлодни тарбиялаш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда таълим даргоҳимизни 137 нафар ўқувчи тамомлайди, – дейди Бухоро шаҳридаги 17-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, халқ таълими аълочиси Меҳри Муҳсинова. – Мустақил ҳаёт томон дадил одимлаётган ўғил-қизларга, келажакда комил инсон бўлишини кўзлаб биз устозлар ҳамда уларнинг жонкуяр ота-оналари ўз маслаҳат ва тавсияларимизни берамиз. Қайси йўналишдаги таълим даргоҳини танлаш эса уларнинг ўз ихтиёрида. 9-синф битирувчилари учун “Мен танлаган касбни-келажак ҳаётимдаги ўрни” мавзусида иншолар танлови, “Касблар фестивали”, “Очиқ эшиклар куни”да ўзи яшаб турган ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари, фермер хўжаликлари, таълим муассасаларига саёҳат ва экскурсияларнинг ташкил этилиши, уларга касб танлашда кўмакчи вазифасини ўтамоқда. Ўқув даргоҳимиз учун давлатимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлардан ўқувчиларимиз муносиб равишда фойдаланаётгани, бунинг натижаси ўлароқ муассасамиз фан олимпиадаларида доимо пешқадам эканлиги биз ўқитувчилар қалбини фахрга тўлдиради.

Ўз қобилияти ва иқтидори билан билимлар беллашуви, фан олимпиадаси, турли спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаб, устозлари ва ота-оналар ишончини оқлаган ўқувчилар алоҳида тақдирланаётгани ёшларнинг келажакдаги фаолиятлари учун улкан имкониятлар эшигини очмоқда. Умумтаълим мактаблари битирувчилари учун турли йўналишларда ташкил этилган “Энг ибратли ўқувчи”, “Энг фаол ўқувчи”, “Ижодкор ўқувчи”, “Ёш ихтирочи”, “Мактабимиз фахри”, “Спорт устаси”, “Компьютер устаси”, “Энг ораста қиз” каби номинациялар иқтидорли ва намунали ўқувчиларни тақдирлашда ўзининг муносиб ўрнига эга.

– Шу йили иқтисодий билим асослари фанидан вилоят миқёсида ўтказилган “Билимлар беллашуви”да 1-ўринни қўлга киритдим ҳамда Иқтисодиёт ва банк коллежига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилиндим, – дейди Бухоро шаҳридаги 17-умумтаълим мактаби битирувчиси Назирбек Рашидов. – Устозларимизнинг дарс бошлашдан аввал таъкидлайдиган жумласи бор – “биз ўқитувчилар ўқувчиларга нафақат дарс ўтиш учун, балки миллат фарзандларини тарбиялаш мақсадида ўқув хонасига кирамиз. Шу ниятни дилимизга тугиб, дарс жараёнини бошлаймиз”. Жонкуяр ўқитувчиларимизнинг бу сўзлари биз ўқувчилар учун келажакда юксак марраларни забт этганимизда ҳам унутмайдиган ҳаётий фалсафамизга айланиб улгурган. Мақсадимиз уларнинг юзини ёруғ қилиш, берган билимларини оқлаш. Коллежни тамомлагач, Тошкент молия институтига ҳужжатларимни топширмоқчиман. Мақсадимни, маррани кенг олиб, доимо олдинга интилиш, Ватанимиз тараққиётига ўз ҳиссамни қўшиш ҳамда яратиб берилган имкониятларга муносиб жавоб қайтариш билан белгилаб қўйганман.

Теглар:#2016/21

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241179
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252733
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241684
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251597