Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Халқимиз сифатли тиббий хизматни хоҳлайди

16.11.2018
271 марта ўқилди
Халқимиз сифатли тиббий хизматни хоҳлайди

Дунёда инсон саломатлигидан азизроқ неъмат йўқ. Тўғри, бу бебаҳо бойликни, авваламбор, ҳар бир киши ўзи асраб-авайлаши зарур. Аммо ҳаётда шундай лаҳзалар бўладики, кутилмаган дард одам саломатлигига рахна сола бошлайди. Бундай пайтларда киши малакали тиббий хизматга эҳтиёж сезади.

Кейинги йилларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик ва яратилаётган шарт-шароитларга қарамай, эскича ишлаш усулидан воз кечмаётган, ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий усулларини амалиётга жорий эта олмаётган муассасалар ҳам йўқ эмас.

Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мус­таҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ана шундай долзарб муаммолар хусусида сўз борди.

Қайд этилганидек, кейинги икки йил ичида Президентнинг соҳага оид 50 та фармон, қарор ва фармойиши, Вазирлар Маҳкамасининг 70 дан зиёд қарор ва фармойиши қабул қилинган. 6 та янги илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиб, улар сони 16 тага етди. Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида ҳудудларда уларнинг 10 та филиали иш бошлади. Туман ва шаҳар шифохоналарида 306 та янги ихтисослашган бўлим, 1 минг 200 та тез тиббий ёрдам шоҳобчаси очилди. Энг эътиборлиси, 2018 йилда тиббиёт соҳасига давлат бюджетидан 2017 йилга нисбатан 40 фоиз кўп маб­лағ ажратилди.

Президентимизнинг яқинда қабул қилинган “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам соҳа ходимлари томонидан катта мамнуният билан кутиб олингани рост. Чунки қарорга мувофиқ, тиббиёт ходимларининг ойлик маоши 1 декабрдан 20 фоизга, 2019 йил 1 апрелдан яна 15 фоизга ошириладиган бўлди. Бу эса шифокор меҳнатига эътиборнинг янада ортаётганидан далолатдир.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари куюнчалик билан таъкидлаганидек, соҳага шунча имкониятлар яратилди, йиллар давомида тўпганиб қолган муаммолар ҳал қилиб берилди. Тиббиёт ходимларининг ойлик маоши ҳам босқичма-босқич оширилмоқда. Аммо мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими ушбу ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда ижобий томонга ўзгардими? Афсуски, бу савлолга рўйи-рост, “ҳа”, даб жавоб бериш мушкул.

Жорий йилнинг ўтган даврида Президентнинг Виртуал қабулхонасига тиббиёт соҳасига доир 45 мингдан зиёд мурожаат келиб тушгани ҳам соҳада ҳали талайгина муаммолар борлигидан далолат беради, албатта.

Иссиқ жоннинг иситмаси чиқади. Шахсий тажрибамдан шу нарса маълумки, ҳалигача чекка туманлардаги марказий шифохоналар ва поликлиникаларнинг моддий-техник базаси ва малакали кадрлар билан таъминланиш даражаси талабга жавоб бермайди. Бирор жойи оғриб, туман шифохоналарига борган бемор кўнгилдагидек тиббий ёрдам олиши қийин. Айрим жойларда ташхис қўядиган ускуналар йўқ, баъзи шифокорларнинг эса малакаси етишмайди. Натижада хаста одам ўз туманида шифо топа олмай, катта маблағ сарфлаб вилоят марказларига, пойтахтимиздаги марказий тиббиёт муассасаларига келишга ёки чет давлатларга боришга мажбур бўлмоқда.

Бундан келиб чиқадики, энди тиббиёт ходимлари янгича руҳ, янги кайфият билан ишлаши зарур. Чунки бугун давр бошқача, замон бошқача. Талаб ҳам шунга яраша ўзгармоқда. Янги-янги касалликлар пайдо бўлиб, даволаш усуллари ҳам кун сайин такомиллашиб бормоқда. Шунга монанд равишда малакатимиз тиббиётида ҳам ўзгариш, силжиш, тараққиёт бўлиши зарур. Президентимиз, ҳукуматимиз, халқимиз ҳам айнан шуни хоҳламоқда.

Биз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари айни кунда ҳудудларда сайловчилар билан ўтказаётган учрашувларимизда айнан шу мавзуда халқимизнинг фикр-мулоҳазаларини, таклифларини эшитаяпмиз. Масалан, Олтиариқ туманидаги 41-, 89-оилавий поликлиникаларда бўлганимизда соҳа ходимлари Президентимизнинг “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан беҳад мамнун бўлганини таъкидлашди. Шунингдек, улар бу эътиборга жавобан эндиликда икки ҳисса масъулият билан ишлаш ниятида эканини баён қилишди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайдиСаломатлик

Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис

11.10.2024906
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592